Latest news

20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 2:0 (матнли трансляция)  5 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  9

Бердиев ва Геворкян – сентябрь ойи лауреатлари! News

Бердиев ва Геворкян – сентябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 2-6 октябрь кунлари бўлиб ўтди.
Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 12 нафар мураббий ва 17 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 78 очко тўплади ва 2-ўринни эгаллаган «Машъал» бош мураббийи Александр Хомяковни 23 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, сентябрь ойи сўровномасида журналистлар Рўзиқул Бердиевни 10 марта биринчи ўринга лойиқ мураббий сифатида кўрсатишди.

Футболчилар орасида эса сентябрь ойи якунларига кўра «Насаф» ярим ҳимоячиси Артур Геворкянга тенг келадиган футболчи топилмади. Ярим ҳимоячи сентябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Муборакнинг «Машъал» жамоаси ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоевни 10 баллга ортда қолдирди ва 64 балл билан 2014 йил ҳисобидан биринчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Артур Геворкян («Насаф») – 64 балл;
2. Зоҳир Қўзибоев («Машъал») – 54 балл;
3. Виктор Клишин («Шўртан») – 30 балл;
4. Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф») – 27 балл;
5. Воҳид Шодиев («Бунёдкор») – 15 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 78 балл;
2. Александр Хомяков («Машъал») – 55 балл;
3. Вадим Абрамов («Локомотив») – 51 балл;
4. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 34 балл;
5. Фурқат Эсонбоев («Оқтепа») – 10 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика