Latest news

21:15BALLON D'OR-2025  4 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  2 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  16 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  36 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  10 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

Бенжамин Уильямс Ўзбекистон учун омадли ҳакамми? News

Бенжамин Уильямс Ўзбекистон учун омадли ҳакамми?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашувни австралиялик Бенжамин Уильямс бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
Ушбу ҳакам Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда 5 марта ишлаган.

2007 йил Олимпиада-2008 саралаши доирасидаги Жанубий Кореяга қарши баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Ўша баҳсда Уильямс ишлаган ва икки нафар футболчимизга қизил карточка кўрсатганди.

2008 йил 19 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой билан тўқнаш келган. Австралиялик ҳакам бу сафар Дониёр Усмоновни четлатган, жамоамиз эса пенальтилар сериясида ғалабага эришганди.

2010 йилги Осиё ўйинлари 1/8 финалида Ўзбекистон Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу сафар Уильямснинг қадами биз учун қутлуғ келган.

ЖЧ-2014 саралаши тўртинчи босқичида Жанубий Корея билан Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Плей-офф доирасидаги Иорданияга қарши жавоб ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган ва пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганмиз.

Бундан ташқари бу ҳакам "Пахтакор" клуби иштирокидаги битта ўйинда ҳам ишлаган. 2009 йилги Осиё чемпионлар лигаси чорак финалида "шерлар" Тошкентда Саудия Арабистонинг "Ал Иттиҳод" клуби билан дуранг ўйнашган - 1:1.

Уильямс "Бунёдкор"нинг 6та ўйинида фаолият юритган. Қуйида барча натижалар келтирилган:
"Ал Иттифоқ" - "Бунёдкор" 4:0
"Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" 3:0
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0
"Ал Ваҳда" - "Бунёдкор" 1:1
"Бурирам" - "Бунёдкор" 2:1
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0

Эртанги Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйиндан кейин ҳакамлик ҳақида умуман ёзмасликка умид қиламиз. Барчасини футболчиларнинг ўзи ҳал қилсин.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика