Latest news

22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  3 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  7 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  4 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3

Бенжамин Уильямс – Йилнинг энг яхши ҳаками! News

Бенжамин Уильямс – Йилнинг энг яхши ҳаками!

Австралиялик Бенжамин Уильямс ОФК томонидан 2013 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилди.
Бу ҳакам жорий мавсумда кўплаб халқаро ва ички мусобақаларни бошқарди. У биринчи бўлиш учун курашда ўтган йилнинг энг яхши ҳаками деб тан олинган Юичи Нишимура билан баҳрайнлик Наваф Абдуллани ортда қолдирди.

Бенжамин Уильямс бу йил ҳисобидан Ўзбекистон – Иордания (ЖЧ-2014 саралаш плей-офф) баҳсини, шунингдек “Сеул” – “Истиқлол” (ОЧЛ ярим финал) каби нуфузли учрашувларни бошқарди. Унинг келаси йил жаҳон чемпионатида ҳам ишлаши кутиляпти.

Тошиюки Наги – Йилнинг энг яхши эркак қанот ҳаками!

Япониялик Тошиюки Наги ОФК томонидан 2013 йилнинг энг яхши қанот ҳаками деб топилди. Шу ҳафтанинг жума куни 42 ёшга тўладиган ушбу лансймен машҳур ҳакам Юичи Нишимура бригадасида фаолият юритади. У ёзда бўлиб ўтган Конфедерациялар Кубогида қанот ҳаками сифатида ишлади.

2015 йилги Очиё чемпионатида ҳам ишлаши кутилаётган япониялик қанот ҳаками бош соврин учун курашда эронлик Ҳассан Камранифар билан ҳамюрти Тору Сагарани ортда қолдирди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика