Бензема: "Дунёдаги энг зўр клубнинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман"
10 jul 2021 11:50
News
Бензема: "Дунёдаги энг зўр клубнинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман"
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Мадрид клубидаги иштирокидан фахрланишини тан олди.
Франциялик футболчи "Лион"дан кетганидан сўнг 2009 йилнинг 9 июлида расман "галактикос" ўйинчиси сифатида таништирилганди.
"Мен 12 йилдан бери орзуимдаги клубдаман. Ҳали ҳам дунёдаги энг зўр клубнинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман. Тарих давом этади...", - деб ёзади Бензема.
Бензема "Реал"даги 12 йил давомида барча мусобақаларда 559та ўйинда майдонга тушиб, 279та гол ва 144та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Link :
Source : instagram.com/karimbenzema
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments