Бензема "Ал Иттиҳод" йиғинларидан четлатилди
14 jan 2024 11:11
News
Бензема "Ал Иттиҳод" йиғинларидан четлатилди
"Ал Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларидан четлатилди.
Бу қарорни жамоа бош мураббийи Марсело Гальярдонинг ўзи чиқарган.
Кичик таътилдан кейин "Ал Иттиҳод" футболчилари жума куни Жиддада йиғилишлари керак эди, бироқ форвард етиб бора олмаган. Шу сабабли франциялик футболчи Дубайда бошланадиган йиғинларни ўтказиб юборади.
Олдинроқ Бензема жамоанинг декабрь ойидаги 3 машғулотида ҳам қатнашмаганди. Ҳужумчи атрофидагиларнинг айтишига кўра, Маврикийдаги циклон сабабли Бензема Саудия Арабистонига боролмаяпти.
"Ал Иттиҳод" мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бироқ жамоа ушбу мавсумни яхши ўтказа олмаяпти. 19 турдан кейин жиддаликлар пешқадам "Ал Ҳилол"дан 25 очкога ортда қолган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Comments