Бензема "Ал Иттиҳод" таркиби кучайишини хоҳламоқда
27 jan 2024 20:02
News
Бензема "Ал Иттиҳод" таркиби кучайишини хоҳламоқда
Саудия Арабистони футболи раҳбарлари Карим Бенземанинг Европага қайтишига қарши.
Маълумотларга кўра, мамлакатдаги топ клублар инвестицияларини бошқарадиган Саудия Арабистони Суверен Жамғармаси (PIF) "Ал Иттиҳод"нинг 36 ёшли форвардининг Европага қайтишини эшитмоқчи эмас.
Клуб раҳбарияти билан келиша олмаётган Бензема машғулотларга 17 кун кеч келган. Франциялик жамоа янада рақобатбардош бўлиши учун унга юқори даражадаги футболчиларни олиш керак деб ҳисобламоқда. Шу сабабли у "Ал Ҳилол" даражасида таркиб кучайишини хоҳлаяпти.
Бундан ташқари, клуб ундан мураббий ҳақида фикр сўраши керак экан.
PIFдагилар футболчининг талаб ва таклифларини кўриб чиқиб, оптимал қарор қабул қилиш устида ишламоқда.
Link :
Source : L’Équipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments