Latest news

23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  1 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  8 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  44 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  55 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1

Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин News

Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин

Июнь ойида ижтимоий тармоқларда "Тоттенхэм"нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур иштирокидаги видеоролик кенг тарқалди.

Видеода телебошловчи спортчидан жамоадошининг футболкасини сўрайди.

"Сонни? Бу Соннининг амакиваччасининг ҳам футболкаси бўлиши мумкин. Улар барибир бир хилку", – деб жавоб берган Родриго. 

Кейинроқ Бентанкур ижтимоий тармоқда Сон Хён Миндан узр сўраган.

Англия футбол ассоциацияси (FA) Бентанкурга миллатчилик ёки ирқчиликка оид "ҳақоратли сўзлардан" ёки "ҳаракатлардан" фойдаланиш бўйича айблов эълон қилган.

Манбанинг маълум қилишича, уругвайлик футболчи узоқ муддатга четлатилади. Қатор манбаларнинг ёзишича, гап 7 ўйинга дисквалификация ҳақида кетмоқда, лекин аниқ рақам ҳозирча тасдиқланмаган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика