Latest news

21:32"Мальорка" — "Барселона". Педри, Ямал ва Рафинья асосий таркибда  1 21:30"Насаф" — "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция )  12 21:28Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди"  1 21:12АПЛ. "Тоттенхэм" илк турда йирик ғалабага эришди  2 21:08Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"  5 20:57Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди  23 20:44"Ал Айн" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев асосий таркибда  0 20:20Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Тожикистонни мағлуб эта олмади  3 20:18"Вулверхэмптон" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  12 20:13"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди  10 20:05Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  80 18:54"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  7 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  6

Беллингем учун 5 клуб. У қайси бирини танлайди? News

Беллингем учун 5 клуб. У қайси бирини танлайди?

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ўтган мавсумдан буён кўплаб клубларнинг трансфер мақсадига айланган.

Ўтган ёзда 19 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш кучайганди. Бироқ дортмундликлар ёш англияликни ўз рўйхатида сақлаб қолишди, аммо кейинги йил буни такрорлаши даргумон. 

Футболчига 5 нафар жиддий даъвогар бор. Келинг, уларнинг ҳар бирини батафсил кўриб чиқайлик.

"Реал Мадрид"

"Реал Мадрид" бу рўйхатда Англия Премьер-лигаси аъзоси бўлмаган ягона клубдир. Афтидан, "қаймоқранглилар" ўйинчи учун Премьер-лигадаги рақибларга қарши курашда ғалаба қозонади. Маълумки, 2019 йилдан бери "Реал" футболчи билан бир неча бор алоқага чиққан. Ҳатто Мадриднинг кўрсатмаси бўйича ярим ҳимоячи "Боруссия" билан шартномани узайтирмаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Ҳамкорликдан томонлар ўзаро манфаатдор. 

"Реал" Беллингемни Лука Модрич ёки Тони Кроосга ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Кроос аллақачон фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти, 37 ёшли Модрич эса аста-секин бунга яқинлашмоқда. Ярим ҳимоячилар триоси – Чуамени, Камавинга ва Беллингем жуда истиқболли кўринади. 


"Ливерпуль"

Ҳеч кимга сир эмаски, "Ливерпуль" марказий ярим ҳимоя позицияси учун футболчи қидирмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп ҳам тасдиқлади. Мерсисайдлар таркибида Тиаго, Жордан Ҳендерсон ва Жеймс Милнер бор. Аммо улар анча ёши катта футболчилар ҳисобланишади.

Алекс Окслейд-Чемберлен ва Наби Кейта ҳам бор. Лекин уларга барқарорлик етишмайди. 

ОАВ хабарларига кўра, Беллингем – "қизиллар"нинг ёзги трансфер мақсади. Футболчи учун бу яхши вариант бўларди. Ёш ярим ҳимоячи тезда мерсисайдларнинг асосий ўйинчисига айланиши эҳтимоли юқори. Аммо масаланинг нозик жиҳати бор. Яъни, "қизиллар" Беллингем учун камида 100 миллион евро тўлай оладимикан?


"Манчестер Юнайтед"

"Манчестер Юнайтед" бутун ёзни "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни қўлга киритиш учун ўтказди. Лекин трансфер амалга ошмади. Беллингем "Манчестер Юнайтед" янги мақсадига айланди.

"Манчестер Юнайтед"да марказий ярим ҳимоячилардан Фред ва Донни ван де Бек бор. Бироқ бразилиялик Эрик тен Ҳаг қўл остида ротация ўйинчисига айланди, нидерландиялик эса захира ўриндиғида азобланишда давом этмоқда. "Юнайтед" "Боруссия"га Жуд учун керакли миқдорни тўлашига шубҳа йўқ, аммо футболчининг ўзига бу трансфер керакми? 


"Манчестер Сити"

"Манчестер Сити" трансферлар учун катта маблағ тўлаши ҳеч кимга сир эмас. Беллингем ҳам Англия чемпиони қизиқиши доирасида бўлиб турибди. Миш-мишларга кўра, Эрлинг Ҳоланд собиқ жамоадошини Манчестерга кўчиб ўтишга ундамоқда. Футболчилар "Боруссия"да бирга ўйнаган ва доимий алоқада бўлиб келишади.

Беллингемнинг "Манчестер Сити"да баъзи истиқболлари бор. Марказий ярим ҳимоячилардан "шаҳарликлар" таркибида фақат шартнома муддати тугайдиган Илкай Гюндоган бор. Беллингем тез орада Гюндоганни алмаштириши мумкин. Унинг учун бу трансфер яхши вариант бўларди.

 

"Челси"

Бир қарашда "Челси"да майдон марказида ўйнашга қодир футболчилар етарли. Хусусан, Матео Ковачич, Рубен Лофтус-Чик ва Коннор Галлахер бор. Айтайлик, Н'Голо Канте ва Жоржиньо ҳам бор, гарчи улар кўпроқ ҳимоявий ўйинчилар бўлса-да. Аммо "Челси" ҳар доим порлаётган ўйинчиларни сотиб олишга ҳаракат қилган. 

"Челси"да катта трансфер режалари бор. Лондонликлар келаси ёзда Беллингем ва Деклан Райсни сотиб олишмоқчи. Ҳозирда Лондон клуби Беллингхем учун энг яхши вариант эмас. Лекин мавсум охиригача кўп нарса ўзгариши мумкин.


Самандарбек тайёрлади

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика