Latest news

14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  16 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  44 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  113 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  1 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман" News

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.

19 ёшли ярим ҳимоячи мадридликлар футболчиси сифатида расман таништирилди.

Тақдимот давомида Беллингем футбол тарихидаги энг буюк клубга қўшилишини ҳаёти давомидаги энг фахрли куни деб атади.

Шунингдек, у қўшимча қилди: "Пул мен учун муҳим нарса эмас. Бундай қарорлар қабул қилишда пул ҳақида умуман ўйламайман. Мен футболга бўлган муҳаббатим учун ўйнайман. 

"Боруссия Дортмунддан илиқ хотиралар қолди. Мен клубдагилар билан гаплашдим ва ўз қароримни айтдим. 

Бошқа жамоаларни яхши ёки ёмон дея олмайман. Мен учун энг яхшиси — "Реал Мадрид".

Мадрид клуби ҳар йили совринларга қўлга киритишга лойиқ. Бунда мен ўз ёрдамимни бермоқчиман.

"Манчестер Сити" ажойиб мавсум ўтказди, аммо бу бизга кейинги мавсум учун янада кўпроқ куч беради. 

Мен бу ерга шунчаки клубнинг қудратлилиги учун келганим йўқ, балки ўзимни жамоанинг бир бўлаги сифатида кўряпман. 

"Реал Мадрид" сафига қўшилишимга 2022 йилги финал ҳам таъсир ўтказган. Мен финалда бўлганман, ўшанда "Қироллик клуби" "Ливерпул"ни мағлуб этганди.

Трансфер суммаси миқдорининг катталиги мени ташвишлантирмайди. Бундай ҳисоб-китобларга қизиқмайман.

Бу ерга келишимдан мақсад — совринлар қўлга киритиш ҳамда "Реал Мадрид"га дунёнинг энг яхши жамоаси бўлиб қолишида ёрдам бериш.

Мен футболчиман, ҳуқуқшунос ёки ҳисобчи эмасман.

Ҳарри Кейнннг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга келсак, бунга изоҳ бера олмайман.

У жаҳон даражасидаги ўйинчи, терма жамоамиз сардори. Мен уни футболчи ва шахс сифатида ҳурмат қиламан. Аммо трансфер борасида нимадир дея олмайман.

Килиан Мбаппе билан бирга ўйнашни хоҳлармидим? Буни ким ҳам истамайди?!

Кўп интервьюларимда Зиданга ҳавас қилишимни айтганман. 5-рақам клубдаги алмаштириб бўлмас рақам саналади. Мен у билан бир хил бўлишга интилмайман, шунчаки, Жуд бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. Бу рақамни танлаганима эса унинг буюклигига ҳурматимдир.

Олдинги 22-рақамга келсак, у мен учун катта маънога эга ҳисобланади. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади, ҳозирда ушбу рақамли либосни кийиш шарафига мушарраф бўлганимдан бахтиёрман.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика