Latest news

04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  7 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  10 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  16

Бельгияликларнинг ҳурмати ёки "Андерлехт" УЕФА ёшлар лигасининг чорак финалида ўйнашни истамади News

Бельгияликларнинг ҳурмати ёки "Андерлехт" УЕФА ёшлар лигасининг чорак финалида ўйнашни истамади

"Андерлехт" дисквалификация қилинган ўйинчиси бор Загребнинг "Динамо"сига УЕФА ёшлар лигасининг 1/8 финал учрашувида мағлуб бўлди.

Олдинроқ сайтимизда "Валенсия" УЕФА ёшлар лигасида ҳисобланмаган пенальти сабаб "Челси"га мағлуб бўлганини хабар қилган эдик. Кейинроқ испанияликлар аппеляция беришди.

Аммо ушбу воқеа турнирнинг бу босқичида юз берган ягона можаро эмас. "Андерлехт" ёшлари загреблик ("Динамо") тенгдошларига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аммо хорватлар "Барселона"га қарши мусобақанинг 1/4 финал баҳсида майдонга тушмаса керак. Чунки "Андерлехт"га қарши ўйин тугашига 7 дақиқа қолганда "Динамо" сариқ карточкалар туфайли учрашувни ўтказиб юбориши керак бўлган Матия Фантич майдонга тушди. Энг қизиғи, бельгияликлар аппеляция беришмади.

"Биз уларнинг жойини эгаллаб олмоқчимиз. Загребликлар бизни майдонда ҳалол мағлуб этишди ва биз томондан аппеляция бериш тўғри бўлмас эди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчи натижага ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Кучли жамоа ғолиб бўлди" - дейди "Андерлехт" раҳбарларидан бири Жан Киндерманс.

Шунга ўхшаш воқеа 2014 йил Чемпионлар лигаси саралаш баҳсида содир бўлган. "Легия" "Селтик"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этади, аммо шотландияликлар кейинги босқичга ўтишади. Жавоб учрашувининг охирги дақиқаларида майдонга ўйнашга ҳаққи йўқ бўлган Бартош Березински чиқади. Ҳимоячи олдинги мавсумда Европа лигаси учрашувида четлатилган эди ва у уч ўйинлик дисквалификация якунига етмасдан майдонга қайтади. Шотландияликлар аппеляция беришди ва УЕФА уларни кейинги босқичга ўтказди.

Қизиқ, агар ёшлар лигасида ҳам Чемпионлар лигасидаги соврин жамғармаси бўлганида, бельгияликлар қандай йўл тутган бўлар эди?

"Андерлехт" кейинги босқичга чиқишни истамаслигига эътибор бермаган УЕФА текширув ишларини бошлаб юборган. Бугун ушбу иш ва "Челси" - "Валенсия" учрашувидаги пеналтилар серияси борасидаги қарор эълон қилинади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика