Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  11 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Бельгиялик мутахассис Крис ван Пуйвельде ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди News

Бельгиялик мутахассис Крис ван Пуйвельде ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди

Бельгия футбол федерациясида Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда ҳамда "Андерлехт" футбол клубининг Скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойида юртимизга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Крис ван Пуйвельде ўз ёрдамчилари Бекир Тедек ва Ўзкилич Кемал билан биргаликда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, ЎФФ ва Бельгия Футбол Федерацияси ўртасидаги болалар-ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича суҳбат олиб борди.


Суҳбат чоҳида Ўзбекистонда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришнинг янги модели, ривожлантириш лойиҳасининг 4 та минтақага бўлиб, уларга алоҳида хорижлик техник директорларни жалб қилиш, Ўзбекистон Футбол Федерациясида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футболнинг ривожланишини мониторинг қиладиган ва бунинг учун жавоб берадиган Техник директор тайинлаш, болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Бельгия тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш, юртимиздаги мусобақалар ва футбол тадбирларида скаутинг, яъни селекция ишларини такомиллаштиришда Бельгия ва Европа мамлакатлари тизимини йўлга қўйиш, Ўзбекистондаги иқтидорли ва истеъдодли ёш футболчиларни танлаб олиб, Бельгия ва Европа мамлакатларининг катта футбол академиялари ва профессионал жамоаларига юбориш масалалари хусусида сўз борди.


Бельгиялик мутахассис 19 январга қадар юртимизда бўлиб, болалар футболини ривожлантириш, мураббийлар тайёрлаш, селекция бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишади.

Шунингдек, Крис ван Пуйвельде "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор" стадионларига ташриф буюриб, бу ердаги инфратузилма, яратилган шароитлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика