Бельгияда коррупцияда айбланиб, 25 киши қўлга олинди. Улар ичида икки ФИФА ҳаками ҳам бор
11 oct 2018 08:50
News
Бельгияда коррупцияда айбланиб, 25 киши қўлга олинди. Улар ичида икки ФИФА ҳаками ҳам бор
Трансфер товламачиликлари оммага маълум қилинди.
Қўлга олинган 25 киши ичида: Футбол агентлари Моги Баят, Деян Велькович ва Карим Веятти, “Брюгге” бош мураббийи Иван Леко, “Андерлехт” собиқ спорт директори Хеман ван Холсбек, шунингдек, икки ФИФА ҳаками Себастьен Дельферьер ва Барт Фертентен ҳам бор.
УЕФА Себастьен Дельферьерни Грузия—Андорра ўйинидан олиб ташлади.
Иван Лекони сўроқ қилишган, навбат ҳали агентларга етиб келмади. Ҳуқуқ-тартибот органлари қўлга олинганларни коррупция, пул ювиш ва келишилган ўйинларни ташкил қилишда гумон қилмоқда.
Link :
Source : Het Laatste Nieuws
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments