Бельгия ТЖни бошқаришга асосий икки номзод маълум. Улар ҳозирда ишсиз
03 jan 2023 09:15
News
Бельгия ТЖни бошқаришга асосий икки номзод маълум. Улар ҳозирда ишсиз
Роберто Мартинес терма жамоа мураббийлигидан кетганди.
Унинг ўрнини эгаллашга эса Рафаэль Бенитес ва Андре Виллаш-Боаш даъвогарлик қилмоқда.
Испаниялик ва португалиялик мутахассислар Бельгия ТЖни бошқаришга номзодлар шорт-листидан яқиндагина жой олди. Айни вақт уларнинг иккиси ҳам ишсиз ҳисобланади.
62 ёшли Бенитеснинг охирги жамоаси “Эвертон” бўлди ва у мерсисайдликларни 2022 йил январида тарк этди. Боаш эса 2021 йил февралида “Марсель” раҳбарияти билан келиша олмагани туфайли жамоадан кетишга қарор қилганди.
Link :
Source : La Dernière Heure
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments