Latest news

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  86 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Беларусь. "Энергетик" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди, бизнинг легионерлар қандай ўйнашди? News

Беларусь. "Энергетик" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди, бизнинг легионерлар қандай ўйнашди?

Беларусь чемпионати 5-тури доирасида пойтахтнинг "Энергетик-БГУ" жамоаси мавсумда илк бор мағлубият аламини тотиб кўрди.

Қизиғи, Анатолий Юревичга ушбу "имкониятни" бугунги кунда "Ислочь"ни бошқараётган шогирди Артем Радьков тақдим этди. "Бўрилар" ҳар икки бўлим стартини яхши ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Биринчи голни меҳмонлар 30 сониядаёқ уришга эришишди. Қайсидир маънода бу голда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам айби бор. Айнан у марказда тўпни олиб қўйиши мумкин эди, аммо бу ишни муваффақиятли амалга ошира олмади. Тўп Барковскийга бориб тушди ва унинг ҳаволатиб берилган узатмасидан кейин Созах ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Энергетик"нинг дарвозасига урилган иккинчи гол 50-дақиқага тўғри келди — Иван Жуниор Дибанго қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Ўйиндан кейин "Энергетик-БГУ" мураббийларидан бири Павел Родненок кийиниш хонасида "бўрилар" айнан стартни кучли бошлашига эътибор қаратилган. Аммо футболчилар бунга қарши ҳеч нима қила олишмади.




"Энергетик" ўз голини пенальтидан киритди. Бир ҳафта аввал бўлгани каби уни ўзбекистонлик футболчилар "ишлашди". Шоҳрухбек Абдураҳмонов жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни эгаллаб, зарба берди. "Ислочь" ҳимоячисига теккан тўп ҳавога кўтарилди, Бобир Абдихолиқов унга боши билан зарба бермоқчи бўлганида эса рақиб бутсаси билан ҳужумчининг пешонасини нишонга олди. Алексей Кульбаков узоқ иккиланмай нуқтани кўрсатди. Бобирга шифокорлар ёрдам кўрсатгунча, пенальтини Рилач ишончли тарзда амалга оширди.

Абдихолиқов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Доимгидек фаол эди. Пенальтидан ташқари бир неча бор дарвозага зарба берди, аммо уларга аниқлик етишмасди. Бундан ташқари, ҳужумчи битта хавфли вазиятни юзага келтирган муҳим узатмани амалга оширди.

Абдураҳмонов 64 дақиқа ҳаракат қилди. Таянч ярим ҳимоячиси ёмон ўйин ўтказмади ва бир неча бор тўпни рақибдан олиб қўйишга эришди.




Ҳусанов учун эса бу учрашув у қадар омадли ўтди дея олмаймиз. Биринчи голдаги вазиятдан ташқари, Абдуқодир яна баъзи эпизодларда ишончли ҳаракат қила олмади, курашларни бой берди. Шунга қарамай, ўйин охирида айнан у имкон топиб, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллаганди, лекин Дибанго тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Умуман олганда, Ҳусанов худди Абдихолиқов сингари уч бор зарба беришга муваффақ бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2та тўп йўқотиш ва 14та тўпни эгаллаб олиш бор — бу у қадар ёмон кўрсаткич эмас.

Аббосбек Жумақулов 9 апрелдан буён илк бор қайдномага киритилди. Бироқ ўйиннинг бориши ва ҳисоб Юревичга ярим ҳимоячини майдонга туширишга имкон бермади. Мағлубият "Энергетик-БГУ"ни учинчи поғонага тушишига сабаб бўлди. Энди "талабалар" ҳисобида 10 очко бор, иккинчи ўриндаги "Динамо"да эса — 11.

Кейинги ўйинни минскликлар сафарда Гроднода ўтказади. Рақиб куни-кеча чемпион "Шахтер" (1:1) билан дуранг қайд этган "Неман" жамоаси. БАТЭ Шахбоз Умаровсиз (афсуски бу одатга айланиб улгурди) муросасиз курашда "Гомель"ни таслим этди ва қаторасига бешинчи ғалабасини қўлга киритди.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика