Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  47 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  1 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  6 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" қаторасига 2-ўйинда гол ура олмай, мағлубиятга учради News

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" қаторасига 2-ўйинда гол ура олмай, мағлубиятга учради

Беларусь чемпионатининг 5-тури доирасида "Энергетик-БГУ" - "Городея" қабул қилиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди.

Энергетик-БГУ – Городея 0:1

«РЦОР-БГУ»

Гол: 0:1 – 35 Сорокин.

Энергетик-БГУ – Садовский, Юдчиц, Сокол, Шкурдюк, Мавату, Мирошников, Носко, Яхшибоев (Умаров, 46), Тве, Мусаханян (Совпель, 60), Атеменг (Бакич, 46).

Городея – Довгялло, Павлючек, Усеня, Шестиловский, Позняк, Йоксимович, Сазонович, Сорокин, Яскович, Саичич, Архипов (Байдук, 63).

Огоҳлантиришлар: Яхшибоев (40).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Ҳакам баҳсга 3 дақиқа қўшиб берди

83. Шаҳбознинг жарима майдони яқинидан берган зарбаси йўлига рақиб ҳимоячиси тўғоноқ бўлди

79. Захирадан тушган Умаров анча фаол ҳаракат қилмоқда

78. "Энергетик-БГУ" дарвозабони чиройли сейв кўрсатди, Садовский рақиб футболчисининг зарбасини қайтарди

75. Жамоалар пала-партиш ҳужумлар ташкил этишмоқда, аниқ зарба йўқ

70. Шаҳбоз Умаров қанотдан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди, аммо тўпни рақибларга олдирди

61. Майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди! Тайм бошидан ўзгариш. Яхшибоев ўрнини Умаров эгаллади.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди.

45+1. Йўқ, Яхшибоевдан барча тўп узатилишини кутганди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди. Аслида нуқта зарба йўллашга ҳам қулай бўлмаганди.

45. Тайм якунида Яхшибоевга қарши фол ишлатилди. Жарима зарбаси! Гол уриш учун қулай имконият.

43. Атеменгнинг зарбаси ноаниқ кетди.

42. НИМА!!! "Городея" ҳимоячиси Яхшибоевнинг кийимларидан тортиб, унинг тўпга тегишига ҳалақит берди. Аммо бош ҳакам пенальти бермади.

40. Яхшибоев рақибларини алдамоқчи эди. Аммо тўпни олдириб қўйди. Кейинчалик рақибининг ортидан оёғига тепгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

39. Яхшибоевнинг пасидан кейин Юдчиц рақиблари дарвозаси томон зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

36. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. "Городея" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Сайчичнинг чап қанотдан узатиб берган заргарона пасидан кейин Сорокин тўпни ерга туширмасдан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди, 0:1!

33. Чап қанотда Носко ва Яхшибоев ўзаро комбинация орқали тўпни дарвоза томон узатди. Дарвозабон эса иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.

30. Носко марказдан тўпни хаволатиб, рақиб жарима майдончасига оширди. Атеменге эса хавода тўп учун дарвозабонга қарши курашгани учун қоида бузилди.

28. Яхшибоевнинг пасидан кейин Твэ 20 метрлардан "Городея" дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо зарба ноаниқ.

27. Сокол чап қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдончаси томон узатди. Дарвозабон тўпга чиқишга хатога йўл қўйган пайтда БГУдан тўпни дарвозага тўғрилаб қўядиган футболчи топилмади.

25. "Энергетик-БГУ" ҳужумга ўтаётганди. Маватунинг ҳаволатиб узатган паси Яхшибоевгача етиб бормади.

21. УХХХХХХ!!! Жасур Яхшибоев бурчакдан тўпни ажойиб тарзда рақиб дарвозаси ёнига узатганди. Афсуски, ҳеч ким гол ура олмади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

18. Станислав Сазонович тахминан 25 метрлардан кучли зарба йўллаганди. Тўп БГУ дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.

16. "Городея" дарвозаси ёнида ҳавфли вазият юзага келди. 3 бора ҳаволатиб узатилган тўпларга ҳеч ким дарвоза томон зарба йўлламади. Умуман олганда дастлабки 15 дақиқаликда мезбонлар яхши ўйнашмоқда.

15. ЗАРБААААААА!!!! Мавату ҳам 2 рақибининг орасидан ўтиб кетди ва зарба йўллади. Францияликнинг тепган тўпи дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

13. Ана энди "Городея"да жарима зарбаси. Деярли бурчак тўпи тепиладиган нуқта томонда. Йўқ, ҳаволатиб узатилган тўпни Садовский ушлаб олди.

12. Руслар шарҳловчиси Жасур Яхшибоевни мақтаб ўтди.

10. ЗАРБАААААААААА!!!! Яхшибоев бирданига 3-4 рақибини алдаб ўтиб, дарвозага кучли зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.

8. Унинг узатган ажойиб пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

7. Маватуни йиқитишди. Мезбонлар унчалик қулай бўлмаса-да, жарима зарбасига эга бўлишди. Тўп олдида Яхшибоев.

4. Носконинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Кейинчалик бурчакдан Мавату тўпни Яхшибоевга ошириб берди. Жасурнинг тўп узатиши эса дарвозанинг юқори қисмидан ўтиб кетди.

3. Ўтган 3 дақиқа мобайнида Жасур 2 марта тўпга тегди ва иккисида ҳам олдириб қўйди.

2. "Энергетик-БГУ" бугун оқ либосда, рақиб "Городея" эса яшил кийимларда ўйнамоқда.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика