Latest news

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  1 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  13 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  98 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Беларусь. 7-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? News

Беларусь. 7-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 7-турида ўзбекистонлик мухлислар маълум сабабларга кўра диққат билан кузатиб бораётган "Энергетик-БГУ" ўзининг "синтетика" майдонидан табиий газонга кўчиб ўтди.

Энди "талабалар" қишгача "Олимпийский" ССКда ўйинларини ўтказади. Дебют оғир ўтиши кутилган эди. Меҳмонга илк турлардаги омадсизликдан энди ўзига келаётган "Шахтер" келди.

Учрашув олдидан ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов олқишларга сабабчи бўлди. Белорусь футбол федерацияси уни апрель ойининг "энг яхши футболчиси" деб эътироф этди. Тўпурар футболчи бу совринга тўла ҳақли эди. Йилнинг тўртинчи ойида форвард 4 учрашувда 3та гол урди ва жамоасига муҳим очколарни келтирди. Шу ўринда, Бобирнинг ўтган ҳафта Гроднодаги перфомансини ҳам унутмаслик зарур. Абдихолиқов "Неман"га қарши беллашувда хет-трик қайд этиб, мавсумда бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди.

"Олимпийский"даги учрашувнинг каттагина қисмида "Энергетик-БГУ" яхши ўйин ўтказди. Жамоа зарбалар сони бўйича ҳам (10 - 9) дарвозага аниқ зарбалар бўйича ҳам (4 - 2) рақибини ортда қолдирди. Эҳтимолий голлар (xG) бўйича кўрсаткич ҳам мезбонлар устунлигига ишора қиларди 0,60 - 0,56.

Қизиғи, "Энергетик" ўша 0,60 xG'си тўлиқлигича бизникиларнинг меҳнати эди. Абдихолиқовда хG 0,34, Абдураҳмоновда - 0,18, Ҳусановда – 0,08.




Шохруҳ Абдураҳмонов дарвоза томон қолганлардан кўпроқ зарба берди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 5та зарба мавжуд. У ҳар икки жамоа сафида энг кўп зарба берган футболчига айланди. Шу ўринда, унинг бирорта ҳам зарбаси мўлжалга аниқ етиб бормаганини айтиб қўйиш лозим. Бундан ташқари, хавбек алдаб ўтишда 4 уринишидан 2таси омадли чиқди, курашларнинг 43%ида устун келди ва 17 бор, улардан 6таси рақиб майдонида, тўпни жамоасига қайтариб олиб берди. Кескинлаштирувчи узатмалар амалга оширмаган бўлса-да, Шохруҳ уч марта шундай узатмани қабул қилиб олди.

18 ёшли Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги сифатли ўйин ўтказди. Ҳимоячи 48% омадли ҳаракатлар амалга оширди, курашларнинг 50%ида устун келди (14тадан 7таси) ва 13 бор тўпни жамоасига олиб берди. Бундан ташқари, Ҳусанов ҳисобида 2та зарба, уларнинг биттаси дарвозага аниқ борган бўлса, иккинчиси устунга тегди.

Фақатгина Бобир Абдихолиқовда аниқ зарбалар ундан кўпроқ. Форвард икки бор "кончилар" голкипери Сергей Черникни безовта қилди. Ҳар икки зарба анча хавфли бўлиб, посбонни астойдил тер тўкишига мажбур қилди. Ҳужумчи аввалги баҳслардаги каби кўп бўш ҳудудларга эга бўлмади. Рақиб таянч ярим ҳимоячилари уни бир дақиқа ҳам эътибордан четда қолдиришмади ва тўпни бемалол эгаллашга имкон беришмади. Кўп эҳтимол шу сабаб Бобур 21 марта тўпни йўқотди. Бу унинг ҳар учрашув учун ўртача кўрсаткичидан 7тага кўп деганидир.



Шундай бўлса-да, чемпионат тўпурари икки марта рақибларини индивидуал ҳаракат эвазига алдашга уриниб кўрди (1таси омадли чиқди), уч бор тўпни жамоасига қайтариб берди ва икки марта жарима майдони ичида тўп билан муомалада бўлди. Фақатгина "Шахтер"нинг тўрт футболчисида яхшироқ кўрсаткич: Милош Шатар ва Игор Ивановичда 3тадан, Илья Черняк ва Максим Скавишда - 4.

Ўйин тақдирини стандарт вазият ҳал қилди. 80-дақиқада "кончилар" вакили Никола Антич тўпни ҳаводан Шатарга аниқ етказиб берди, Милош ҳимоячиларни чалғитиб, барчадан чаққонроқ ҳаракат қилди.

Мағлубиятга қарамай, "талабалар" кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди. Бироқ Анатолий Юревич жамоаси уни 13 очкоси бор "Минск" билан бўлишиб турибди. "Слуцк", "Ислочь" ва "Шахтер"да 12тадан очко мавжуд. Етакчи эса ҳамон БАТЭ. Жамоа сафидаги ўзбекистонлик футболчи Шахбоз Умаров ҳали ҳам "ўйиндан ташқарида" қолиб кетмоқда. Борисовликлар "класико"даги қоқилишдан кейин "Витебск"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика