Latest news

07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  19 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  2 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15

Бекзод Толибов блоги. "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш бор News

Бекзод Толибов блоги. "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш бор

Шу кунларда "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг ҳам истеъфоси ҳақида ҳам гап-сўзлар кўп айланаяпти.

3 йиллик танаффусдан сўнг жамоани яна Суперлигага қайтарган ушбу мутахассиснинг юқори лигадаги натижалари чиндан ҳам кўнгилдагидек эмас. 8 та тур, 1 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият. "Нефтчи" ҳозирда жами 5 очко жамғарган ва тўплар нисбатига кўра мусобақа жадвалининг сўнги поғонасини эгаллаб турибди.

Айтишларича, "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш юз берган. Ҳозирга қадар жамоада Илҳом Мўминжоновга яқиндан ёрдам бериб келган мураббий Владимир Андреев клуб билан хайрлашган. Бунга қониқарсиз натижалар сабаб бўлганми, ёки бошқа бирон гап борми, буниси бизга қоронғу. Айни вақтда жамоада унинг ўрни ким билан тўлдирилган, бундан ҳам хабаримиз йўқ.

"Нефтчи"нинг "Олимпик" билан ўйин олдидан сўнги расмий расмий машғулотини стадиондан кузатдим. Қизиқ жиҳати, жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов машғулот давомида футболчилар билан тенгма-тенг ишлади. Одатда футбол клубларида машғулотлар ёрдамчи мураббийлар томонидан амалга оширилар эди, бош мураббий эса вазиятни четдан кузатиб турарди. Илҳом Мўминжоновнинг машғулотларда ўзи ишлаши балки ёрдамчи мураббий Владимир Андреев жамоани тарк этгани боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Мўминжонов "Олимпик" билан ўйин якунида ўтказилган матбуот анжуманида бежизга "Ўтган мавсум осмонда эдик, бу йил пастда юрибмиз" дея таъкидламади. Чунки, ўтган йили Про-лигада ижобий натижалар туфайли мухлислар бош мураббийни олқишлаётганди, бу йил эса акси бўлаяпти. Мухлисларни ҳам тўғри тушуниш лозим, уларга натижа керак, ғалаба зарур. Ҳархолда "Нефтчи" 5 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган шонли клуб эканини сизу-биз яхши биламиз. Клуб раҳбариятининг шу кунларда бош мураббийни алмаштириш режаси бўлса, унда жамоага таклиф этиладиган мураббий Илҳом Мўминжоновдан бир бош устун бўлиши лозим. Гоҳ у клубда, гоҳ бу жамоада пайдо бўладиган навбатчи мураббийларнинг бренди юқори бўлган Фарғона жамоасига келиши ярашмайди. Ёки Мўминжоновнинг ўзига имкон бериб кўриш керакдир, балки жамоа ўз ўйинини топиб олса, натижалар яхши бўлиб кетар.

Очиғи, кеча истеъфоси эълон қилинган Шуҳрат Мақсудовга ва натижа кўрсатаман деб машғулотларда футболчилар билан тенгма-тенг ишлаётган Илҳом Мўминжоновларга ачиниб кетаяпман. Начора, мураббийликнинг қисмати шундай, футболда хатто Жозе Моуринью ҳам истеъфога чиқиши мумкин.

Бекзод Толибов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика