Latest news

19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  2 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  11 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  17 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1

Бекзод Қодирқулов: "Тезкор гол режаларимизга таъсир кўрсатди" News

Бекзод Қодирқулов: "Тезкор гол режаларимизга таъсир кўрсатди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув қийин ўтишини билардик. "Шўртан"да ҳам, бизда ҳам аввалги турларда қайд этилган натижалар бир хил эди. Мезбонлар ғалаба учун майдонга чиқишини билган холда учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. "Шўртан"нинг тезкор голи режаларимизга таъсир кўрсатди. Йигитлар биринчи бўлимда руҳан тушкунликка тушиб, оддий вазиятларда хатоликларга йўл қўйишди.

- Иккинчи бўлимда захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олишди, деб айтсак бўладими?

- 3 та тўп фарқи билан ҳисобда ортда қолаётганимизда ўйинни ўзгартириш учун кескин чоралар қўллашимиз лозим эди. Ҳужумни кучайтириш мақсадида захирадан футболчиларни туширдик. Бутун жамоа ёмон ўйин кўрсатди. Мағлубиятга айбдор мураббий бўлади, шу сабабдан жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

- Асилжон Бегимқуловнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Бегимқулов ҳар доим бор кучини бериб ўйнайди, унга нисбатан эътирозим йўқ. Ҳимоячилар ўз худудларини ёпишда хатоликларга йўл қўйишди.

- Жамоада ҳужумларини якунлашда муаммолар бордек кўринмоқда...

- Ўтган турларда ҳам ёмон ўйин кўрсатмагандик. Ҳақиқатан ҳам ҳужумларни якунлашда муаммолар кўзга ташланмоқда. Хатолар устида ишлаймиз, батафсил кўриб чиқамиз. 

- "Машъал" жамоаси бош мураббийи "Янгиер" майдони ҳақида гапириб, комбинацион ўйин ташкил этиб бўлмайди, дея фикр билдирди. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай?

- Бу йил ёғингарчиликлар кўп бўлди ва майдон сифатига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Майдонимиз ёмон эмас, навбатдаги турларга яхши ҳолатга келтирилади. Мутахассислар мунтазам майдон устида иш олиб боришмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика