Бекхэм янги клубни МЛСда қайд этишга кечикиши мумкин
04 dec 2015 15:18
News
Бекхэм янги клубни МЛСда қайд этишга кечикиши мумкин
Дэвид Бекхэмнинг футбол клуби MLSда пайдо бўлмаслиги мумкин.
"Агар тез орада клуб уй стадионига боғлиқ муаммони ҳал қилмаса Майами MLSда ўйнамайди. Улар мусобақада иштирок этишини истаймиз, аммо қарор қабул қилиш лозим. Шаҳар раҳбарияти ва Дэвид Бекхэм бу борада бир қарорга келиши лозим" - дейди лига раҳбари Дон Гарбер.
Маълум бўлишича, айни дамда Дэвид Бекхэм ва клуб раҳбарлари стадион ижараси ёки янги арена қуриш борасида Майами ҳукумати билан келиша олмаяпти. Жамоа 2017 йилдан бошлаб MLSдаги иштирокини бошламоқчи эди.
Link :
Source : AFP
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments