Бекхэм УЕФАдан президент совринини олади
21 aug 2018 23:16
News
Бекхэм УЕФАдан президент совринини олади
УЕФА «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэмни президент соврини билан тақдирлайди.
«Президент соврини билан қойилмақом ютуқлар, профессионаллик ва бошқаларга намуна бўладиганлар тақдирланади.
Бу йил ушбу совринга Дэвид Бекхэмни лойиқ кўрдим, сабаби у футболнинг халқаро элчиси ҳисобаланди, сайёрамизнинг исталган бурчагида футболни оммалаштиришга ёрдам бермоқда.
Бекхэм – ўз даврининг ҳақиқий футбол афсонаси эди», – дейди УЕФА президенти Александер Чеферин.
Link :
Source : uefa.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments