Latest news

22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  2 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  11 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  7 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  33 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  9 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  5

Бектемир Абдуманнонов: "Бу мураббийларимизнинг ғалабаси бўлди" News

Бектемир Абдуманнонов: "Бу мураббийларимизнинг ғалабаси бўлди"

Cоcа-Cола Суперлигаси 6-туридан ўрин олган Металлург – ОКМК учрашувининг энг яхши ўйинчиси Бектемир Абдуманнонов ўйиндан сўнг Championat.asia сайтига қисқа интервю берди.

Бугунги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз:
"Металлург" жамоасининг барча мухлислари, клуб ходимлари ва жамоадошларимни ғалаба билан табриклаб қоламан. Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. Бу мураббийларимизнинг ғалабаси бўлди, дейишни хоҳлар эдим. ОКМКга қарши учрашувдан олдин астодйил тайёргарлик кўрдик ва меҳнатимиз меваси сифатида ғалаба қозондик. Жамоамиз мухлисларини ҳар бир ўйинда ҳурсанд қилишга интиламиз.

Олмалиқ жамоаси ҳам учрашувни яхши ўтказди. Қизил карточкадан сўнг ҳам яхши вазиятларни яратишди, ОКМК жамоасига кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан.

Бугун "Ўйиннинг энг яхши футболчиси" деб эътироф этилдингиз, лекин шунга қарамай, гол уриш насиб қилмади?
Бу натижаларга эришишимда ота-онам ва мураббийларимнинг меҳнатлари катта. Гол ура олмаётганимга келсак, кўплаб голлар уриб жамоага ғалаба келтиришни истайман. Асосий мақсадим жамоага ёрдамим тегса, томошабоп футбол билан стадионга келган мухлисларни хурсанд қилсам дейман. Насиб қилса мавсум давомида ҳали кўплаб голлар уриб, уларни бобом ва бувимнинг хотираларига бағишлайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика