Latest news

18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  8 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  18 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  12 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  26 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6

Бектемир Абдуманнонов: "Бу ғалабани раҳматли бувимга бағишлайман" News

Бектемир Абдуманнонов: "Бу ғалабани раҳматли бувимга бағишлайман"

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан сўнг "Андижон" футболчиси Бектемир Абдуманнонов сайтимизга кичик интервью берди.

"Оғир ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаганди. Бизга ишонган инсонларга раҳмат айтаман. Жамоамиз финалга қадар ҳам яхши йўл босиб ўтганди. Финалга ҳам яхши тайёргарлик кўргандик ва якунда ғалаба қозондик. Бугунги учрашув мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди, сабаби финал бор-йўғи бир ўйиндан иборат.

Ўйиндан олдин ҳеч кимда ҳаяжон йўқ эди. Сабаби биз финалга яхши тайёргарлик кўрдик, барча футболчилар нима қилиш керак эканлигини яхши билишар эди. Ҳамманинг нияти кубокни Андижонга олиб келиш эди. Бугунги ғалабани оламдан ўтган бувижонимга бағишлайман. Бугунги ютуқларни кўрганларида хурсанд бўлар эдилар. Жойлари жаннатда бўлсин", - дейди Бектемиров Абдуманнонов.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика