Latest news

19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  0 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  1 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  15 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3

Бекободликлар яна Чирчиқда жамланишди News

Бекободликлар яна Чирчиқда жамланишди

Олдин режалаштирилганидек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси футболчилари иккинчи ўқув-машғулот йиғинини ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида бошлашди.
Янги йил байрами муносабати билан кичик таътилга чиққан ўйинчиларнинг барчаси мураббийлар ихтиёрига етиб келишди. Раҳбарият томонидан берилган маълумотларга кўра бу йилги мавсумда жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти. Ўз навбатида бекободликлар сафида тўп суриш истагидаги футболчилар ҳам Тошкент вилояти индустриал марказига ташриф буюрган. Бироқ Аюбхон Нўъмонов ҳамда Руслан Вагаповлар билан шартномани расмийлаштиришга иккала томон ҳам шошилмаяпти. Сабаби “Металлург” жамоаси ҳали футболчилари билан ўтган йилги ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга ошириб улгурмаган. Шу боис шартнома тузишга кўрикдаги ўйинчилар шошилишмаяпти десак, муболаға бўлмайди. Клуб раҳбариятининг маълум қилишича Янги йил арафасида солиқ тўловлари бўйича қарзлар тўлаб бўлинган. Энди навбат футболчилар ҳамда мураббийлар билан ҳисоб-китоб ишлари. Ундан кейин албатта жамоага қўшиладиган ва уни тарк этадиган ўйинчилар билан боғлиқ масалалар ҳам узил-кесил ойдинлашади.

Бу йил “Металлург”ни бир қатор фахрий ўйинчилар тарк этиши эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, жамоа тўпурари Шаҳзодбек Нурматов билан Баҳрайннинг “Ал Риффа” жамоаси қизиқаяпти. Ўтган мавсум сермаҳсулликда Нурматовдан қолишмаган Суннатилла Мамадалиев ҳам хориж клубларидан бирига кўрикка кетган. Жамоа ўзгаришлар ҳақида мухлисларимизга тез орада яна маълумотлар бериб борамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика