Эшитдик-да! Бекободда совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади? 
		
		02 nov 2024 14:06
        News	
	
				
				Эшитдик-да! Бекободда совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?
Бекободнинг "Металлург" клуби бу йил Суперлигадан Про лигага тушиб кетиш учун асосий номзод бўлиб турибди. 
			Бекободдан етиб келган маълумотларга кўра, "Металлург" академиясининг бир қатор ишчилари ишдан бўшатилган. Тез орада асосий жамоада ҳам ўзгаришлар кузатилиши эҳтимоли йўқ эмас, чунки жамоанинг салбий натижалари раҳбарият ва мухлисларни қаттиқ ранжитмоқда.
Аввалроқ "Металлург" клуби ҳомийси саналган "Ўзметкомбинат" АЖда кадрлар алмашинуви юзага келиб, Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Ахмедов Комбинат Бошқаруви раиси – бош директори лавозимига тайинланганди.
Бекобод аҳлига бевосита алоқадор хушхабарга кўра, янги раҳбарият "Ўзметкомбинат"нинг 80 йиллик юбилей байрами муносабати билан комбинатда фаолият юритаётган ҳар бир ходимга 2 млн сўмдан 3,5 млн сўмгача бир марталик мукофот пули тўлаган.

            Link            :         
                    Source                : championat.asia
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
                    Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Comments