Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  12 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  17 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Бекобод шамолидек тезликка эга бўлган бекободлик Иван Нагаев 30 ёшда! News

Бекобод шамолидек тезликка эга бўлган бекободлик Иван Нагаев 30 ёшда!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Иван Нагаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Жорий мавсум "Бухоро" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ваня бугун роппа-роса 30 ёшини қаршилаяпти. 

Иван Нагаев - 1989 йилнинг 3 июль куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида таваллуд топган. Фаолиятини айнан туғилиб ўсган Бекобод шаҳрининг "Металлург" клубида бошлаган. 2009 йили 20 ёшида у "Навбаҳор" жамоаси таркибида олий лигада дебют қилди. Лекин наманганликлар сафида узоқ вақт ушланиб қолмади. Кейинчалик Ваня "Бунёдкор", "Металлург", "Динамо" (Самарқанд), "Локомотив" (Тошкент), "Ал Қодисия" (Қувайт), "Бухоро", "Ордабаси" (Қозоғистон) клублари шарафини ҳимоя қилди. 2011 ва 2012 йилларда "Динамо" сафида "Йилнинг энг яхши футболчи"си дея эътироф этилган. 

Қўҳна шаҳарликлар таркибидаги муваффақиятли ўйинлари сабаб уни "Локомотив" клубига таклиф қилишди. Нагаев "темирйўлчилар" билан икки йиллик шартнома имзолади. Иван "Локомотив" либосида жами 53 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та голга муаллифлик қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумларда "Локомотив" билан бирга Ўзбекистон чемпионати вице-чемпиони ҳамда мамлакат Кубоги (2014) соҳибига айланган. Иван Нагаев 2014 йилда Ўзбекистон олий лигасида 10-мавсумни ўтказаётган "Локомотив"нинг юбилей 350-голи муаллифи бўлган. Ўшанда ҳужумчи "Андижон" дарвозасини ишғол қилганди. "Темирйўлчилар" учун бу элит лигадаги 256-учрашув эди. 

2015 йилги мавсумнинг старти арафасида у "темирйўлчилар" томонидан Қувайтнинг "Ал-Қодисия" клубига олти ой муддатга ижарага берилди. Лекин Иваннинг легионер мақомидаги ўйинлари ўзи ўйлаганчалик омадли чиқмади. Нагаев 6 ўйинда 2 та гол киритди, холос. Шундан сўнг жароҳат сабаб узоқ вақт майдонга туша олмади. Ўзбекистонга қайтгач, "Бухоро" сафида майдонга тушди. 2018 йилда эса Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида ўйнади. Жорий мавсумни эса яна "Бухоро" таркибида ўтказяпти.    

Иван Нагаев Ўзбекистон олий лигасида жами 163 та ўйин ўтказиб, 52 та гол киритишга муваффақ бўлган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 11 та учрашувда майдонга тушган. Иван ўз вақтида олимпия терма жамоамизнинг ҳам асосий ҳужумчиларидан бўлган. У шунингдек, 2009 йилда Аҳмаджон Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва хатто Англия термаси дарвозасини ишғол ҳам қилган. Ўйиннинг 69-дақиқасида захирадан майдонга тушган Иван орадан 8 дақиқа ўтиб, футбол ватани вакиллари дарвозасига гол урганди. Лекин учрашувнинг асосий вақти якунланишига 2 дақиқа қолган бир пайтда инглизлар ҳисобни тенглаштириб, муқаррар мағлубиятдан қутулиб қолишган эди.    

10 йил аввал Нагаев гол урган ўйин: 

ЖЧ. 3-тур. Ўзбекистон - Англия 1:1 (0:0)

02.10.2009. Сувайш. "Муборак" стадиони 

Бош ҳакам: Оскар Руиз (Колумбия)

Голлар: И.Нагаев 77, - 1:0, Тчумени-Нимели 88, - 1:1.

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Шерзод Аъзамов, Дилёрбек Эрматов, Суннатилла Мамадалиев (жамоа сардори), Даврон Мирзаев (Санъат Шихов 63), Сардор Мирзаев (Кенжа Тўраев 48), Ойбек Қиличев, Мурод Холмуҳаммедов, Зоҳир Пиримов (Иван Нагаев 69), Жасур Ҳасанов, Ислом Тўхтахўжаев.

Биз бежиз Иван Нагаевга Бекобод шамолидек тез таърифини бермадик. Ҳақиқатан ҳам Иван фаолиятининг ёрқин даврларида ўта тезкорлиги, ҳужумга тезликда ўтиб кетиши билан танилган. Қизиғи, ўзи ҳам шамоллар шаҳри - Бекободда дунёга келган. 

 Туғилган кунинг муборак бўлсин, Ваня!


Rating: +24   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика