"Байрамда пенальти бериш керак, кучли учликда юрганимиз кимларгадир ёқмаяпти" - Виталий Левченко
21 apr 2023 23:25
News
"Байрамда пенальти бериш керак, кучли учликда юрганимиз кимларгадир ёқмаяпти" - Виталий Левченко
- Учрашув олдидан "Бухоро" исталган ижобий натижа учун курашишини билгандик. Шу сабабли ўз жарима майдончамиз ичида уларга зарба бериш учун вазиятлар яратишига қаршилик қилдик. Хатолар панд берди ва икки очкони йўқотдик. Қаттиқ афсусдаман.
- Пенальти ҳақида нима дея оласиз?
- Бош ҳакамнинг фикрини муҳокама қилишни истамайман. Аммо бир гап бор: бугун байрам экан, нега пенальти қўймаслик керак?
- Жамоангизнинг ўйинидан мамнунмисиз?
- Бугун ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Балки вазиятларда охиригача ўйнамаганимиз сабабдир.
- Демак, дурангдан мамнун эмассиз.
- Албатта, йўқ. Балки кучли учлик юрганимиз кимларгадир ёқмаётгандир. Бўлиши мумкинку. Дурангдан мамнун эмасман. Бу ерга уч очко учун келгандик.
- Бугун "Бунёдкор" мағлуб бўлди ва чемпионатда ютқазмаган биргина "Нефтчи" қолди.
- Демак, ютқазмаётганимиз кимларгадир ёқмаган.
- "Нефтчи" чемпионлик учун кураша оладими ёки натижалар тасодифми?
- Ҳозир 7-тур. Демак, курашишда давом этамиз. Тасодифан 7 ўйинда мағлуб бўлмаслик мумкинмаску. Курашамиз деяпманку. Аммо кейинчалик ньюанслар, акс ҳолатлар бўлиб қолиши мумкин.
- "Нефтчи" футболчилари икки марта "Бухоро" посбонини хато қилишга мажбур қилди.
- "Бухоро"ни муҳокама қилмайман. Сизларда ҳам қарорларни қабул қиладиган ўз бош мураббийингиз бор. Мен фақатгина ўз жамоам ҳақида гапираман.
- "Бухоро"нинг ўйинини ўрганаётганда қандай кучли томонларни кўрдингиз?
- Улуғбек Бакаевни биламан, у асосан катта кучни оладиган, вертикал футбол ўйнатишни яхши кўради. Кўп асабийлик, кўп курашлар кузатилади. Биз бугун шундай футболга тайёрлангандик.
- 2:1 ҳисоби бўлганидан кейин ғалаба қозониб бўлдик, деб ўйладингизми?
- Барчаси шундай якунланмаса керак деб ўйладим. Ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат. Учрашув қандай тугаши керак бўлган бўлса, шундай тугади.
Comments