Latest news

12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  0 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  4 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  4 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  6 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  10 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1

Бахтиёр Сатторов: «Шердор»нинг мақсади имкон қадар Суперлигага чиқиш» News

Бахтиёр Сатторов: «Шердор»нинг мақсади имкон қадар Суперлигага чиқиш»

Ўзбекистон Кубоги 1/32 финали доирасида Про-Лига аъзоси “Шердор” жамоаси Самарқандда Бухоронинг “Лабса” клуби билан дуранг – 1:1 ҳисобини қайд этиб, пенальтилар сериясида 7:6 натижаси билан кубокнинг 1/16 финал қисмига йўл олди.

Учрашувдан сўнг “Шердор” клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Барча самарқандлик мухлисларни янги мавсумнинг бошланиши ва бугунги қийин ва томошабоп ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Биласиз, “Шердор” жамоамизнинг Про-Лигага иштирок этиши маълум бўлганига бир ҳафтадан кўпроқ бўлди. Бунгача эса бизнинг 4 ой давомида Про-Лигада тўп суриш умидида қилган меҳнатларимиз зоя кетмади. Бугунги 120 дақиқалик кубок ўйини камчиликларимизни ҳам кўрсатди, таркибимиз янги мавсумга 90 фоиз тайёр, фақат жисмоний жиҳатдан иш олиб боришимиз керак. Асосийси мавсумни кўтаринки руҳда бошлай олдик. Энди Про-Лига 1-тур ўйинига ҳам пухта тайёргарликни давом эттирамиз.

- “Шердор” бугунги пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрганмиди?

- Очиғини айтсам, 11 метрлик зарбаларга алоҳида тайёргарлик кўрмагандик. Сабаби ўйин тақдирини асосий вақтда ҳал этишимиз керак эди.

- “Шердор” сингари “Лабса” ҳам Про-Лигада илк бор иштирок этади. Ўйиндан олдин бу жамоани ўрганишга улгурганмидингиз?

- Рақиб жамоанинг “Машъал” билан назорат баҳсидаги таркибини, ўйин услубини имкон қадар матбуот хизматимизнинг маълумотлари асосида ўрганишга интилгандик. “Лабса” жамоаси ҳурматга сазовор рақиб. Таркибида ёш ва тажрибали футболчилар бор экан.

- “Шердор”нинг бу йилги мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

- Энг асосий вазифамиз самарқандлик ёш футболчиларни тарбиялаб, уларга имконият бериб, футболчиларни янги даражага олиб чиқиш ҳамда имкон қадар Суперлига баҳсларига йўлланма олишдир. Буни қанчалик амалга оширишимизни вақт кўрсатади. Клубимиз раҳбарияти биздан келажакда барқарор, ҳар йили яхши футболчиларни етказиб берадиган жамоа яратишимиз талабини қўйган. Кубокда бўлгани каби, Про-Лига ўйинларига ҳам маҳаллий футболчиларимиз билан курашиб, мухлисларни хурсанд этишга бел боғлаганмиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика