Latest news

18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  4 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  13 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  15 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1

Бахтиёр Сатторов: "Футболчиларимизни таний олмадим" News

Бахтиёр Сатторов: "Футболчиларимизни таний олмадим"

ПРО-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Ёзёвон" - "Шердор" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Сатторов championat.asia сайтига интервью берди.

- Ассалому алайкум, Бахтиёр ака! Авваломбор сизни яқинда нишонлаган таваллуд айёмингиз билан “Championat.asia” сайти номидан муборакбод этамиз! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Раҳмат! Аввало эътибор учун “Championat.asia” сайтига миннатдорчилик изҳор қиламан! Бугунги ўйин биз учун оғир ўйин бўлди. Ёзёвон туманининг “Марказий” ўйингоҳига бугунги учрашувни кузатиш учун икки мингдан зиёд мухлислар ташриф буюрди ва улар ўз жамоаларини тинимсиз қўллаб-қувватлаб турдилар. Ёзёвон клубини бугунги ғалаба билан табриклайман, улар аҳил  жамоани шакллантиришганлиги кўриниб турибди, уларга кейинги учрашувларда омад тилайман. Бугунги ўйиндаги мағлубиятимизга футболчиларимиздаги чарчоқ таъсир кўрсатди. Биз узоқ йўл босиб келдик, бир кун олдин Ёзёвонга келдик. Лекин айрим сабабларга кўра бир кун олдинги машғулотни ўтказа олмадик. Бугун эрталаб тикланиш ва чигалёзди машғулотларини ўтказдик, бадантарбия билан шуғулландик, лекин бунинг ўзи етарли бўлмади деб ўйлайман, бу нарса ўйин вақтида яққол кўзга ташланди. Тўғрисини айтсам, мен майдонда футболчиларимизни таний олмадим, улар ўз имкониятларини тўла кўрсатиб бера олишмади, толиқиш туфайли бўлса керак. Биз бу борада ишлашимиз керак, кейинги ўйинларда жамоани олис йўлга, тезда тикланиш холатларига мослаштириш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйишимиз керак, клуб шифокорлари ва мутахассислари билан бундай холатларни олдини олиш бўйича ишлаяпмиз. Футболчиларни майдонда тезда чарчаб қолмасликлари учун мутахассислар тавсиясига кўра, тегишли озуқалар билан таъминлаш ҳаракатидамиз. Шогирдларим билан бугунги йирик ҳисобдаги мағлубиятни унутиб, кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик қиламиз.    

- Иккинчи бўлимда жамоа камчилик бўлиб қолган бўлсада, муносиб ўйин кўрсатди. Бу танаффусда “Шердор” клуби мураббийларининг сеҳрли сўзларни опа олганлигидан далолатми? Бир қарашда иккинчи бўлимда рақиб жамоа янада кўпроқ гол урадигандек таассурот уйғонганди...
-Иккинчи таймда ўйинимиз ҳақиқатдан ҳам бир оз жонланди. Йигитлар аста-секин ўйиннга мослаша бошлашди. Биринчи бўлимдаги вазиятларга ўзимиз айбдормиз, мураббийлар штаби биринчи бўлим учун айбни ўз зиммасига олади. Танаффусда йигитларни руҳлантира олдик шекилли, иккинчи бўлимда ўйинимизда ўзгариш кузатилди, хатто камчилик бўлсакда голга тортадиган хавфли вазияларни ярата олдик. Бизнинг футболчилар асосан маҳаллий футболчилардан шакллантирилган. Футболчилар Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларидан клубмизга жалб этилган. Агар мендан сўрашса, шогирдларимга раҳмат айтаман, улар клубимизда бироз молиявий қийинчиликлар мавжуд бўлсада, Ватан учун, ўзбек футболи ривожи учун майдонда борларини бериб ҳаракат қилмоқдалар. Жамоамизга тажрибали ва ўйинни ўз қўлига оладиган футболчилар етишмаяпти, шу каби омиллар бугунги ўйинга таъсир кўрсатди. Футболчилармиз иккинчи лигадан ПРО-лигага бу йил қўшилганлигини ҳисобга олсак, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз деб ўйлайман.              

- Ўзбек футболидаги бугунги ислоҳотлар. Супер-лига ва ПРО-Лига форматлари. Янгича ёндашув. Бахтиёр ака,  бу ислоҳотлар ўзбек футболи ривожига қандай таъсир кўрсатмоқда?
- Мен бу ўзгаришлар борасида баралла айтаман, мен бу янгиланишларни олқишлайман! Мана кўриб турибсизлар, бу йилги чемпионатларда қаттиққўллик билан иш юритилмоқда, хеч ким қимнинг қилган хатоси кечирилмаяпти, аксинча жазоланмоқда. Бунинг эвазига нима бўлади? Бунинг эвазига биз Қатар-2002га янада яқинлашамиз, ўзбек футболи бундан фақат ютади! Ички чемпионатларимиз қанча кучайса, халқаро майдонларда бизга шунча осон бўлади. Мен бутун Самарқанд вилояти футбол мутасаддилари, мутахассилари ва клубимиз номидан ЎФАга, ПФЛга олиб бораётган одилона ислоҳотлари учун миннатдорчилик изхор қиламан, келгусидаги фаолятларида куч - қувват тилайман!      

- Мазмунли суҳбат учун раҳмат! Келаси учрашувларда муваффақиятлар тилаймиз!

Бекзод Толибов суҳбатлашди          

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика