Latest news

11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  1 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  5 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  40 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2

Бахтиёр Саттаров: "Мавсум ҳали давом этади..." News

Бахтиёр Саттаров: "Мавсум ҳали давом этади..."

Бугун бўлиб ўтган ёшлар лигасининг 28-тур учрашувидан сўнг "Машъал" ёшлари бош мураббийи Бахтиёр Саттаров ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

 

"Бугунги учрашув оғир кечишини билар эдик. Турнир жадвалидаги иккинчи ва учинчи жамоалар ўйинлар ҳар доим шиддатли кечади. Барча турнирларда бундай ўринда жойлашган жамоалар баҳси муросасиз кечади. "Машъал" ёшлари ҳар доим энг юқори ўринлар учун курашиб келган. Ҳар икки жамоаларда кўплаб имкониятлар бўлишига қарамай ўйин тақдирини ягона гол ҳал этди. Тактик жиҳатда кучли тайёргарликка эга эдик. Биринчи бўлимда қарши ҳужумда ўйин кўрсатдик ва майдонда иккинчи рақамда бўлдик. Иккинчи бўлимда тезкор қарши ҳужумларга таяниб ўйин кўрсатишни истаган эдик. Бу танлаган услубимиз самара берди дея оламан. Тошпўлатов рақиб дарвозабонини хато қилишга мажбур қилди. Бундан самарали фойдаланганимиз йигитларга ишонч берди. Шундан кейин ўйин темп бизга ўтди ва Марадона ҳам жуда қулай вазият юзага келган эди. Ундан ташқари Муртозаев, Юлдашевда ҳам қулай имкониятлар юзага келган эди лекин охирги вазиятларда аниқлик етишмади. "Пахтакор" жуда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди. Бекорга иккинчи ўринда эмаслигини майдонда кўрсатишга ҳаракат қилди. Уларда ҳам яхши имкониятлар бўлган эди. Дарвозабонимиз Жавоҳир Илёсов жамоани голлардан қутқарди дея оламан" , - дейди ёшларимиз бош мураббийи

- Ёшларимиз ушбу мавсум ҳам камида медаллардан бирига эгалик қилади. Бу борада фикрларингиз қандай ?

Бизнинг асосий мақсадимиз олдин ҳам айтиб ўтганимдек асосий таркиб учун муносиб футболчилар тайёрлашдир. Шу боис биринчи навбатдаги ўйин сифатига катта эътибор қаратамиз. Медаллар ҳақида гапирадиган бўлсам , ҳали мавсум якунланган йўқ. Бироқ биз аллақачон чемпионликдан узоқлашиб бўлдик. Энди кумуш медаллар учун ҳаракат қиламиз. Бироқ вазият фақат ўзимизга боғлиқ эмас. Биз фақат ўзимизни ўйинни кўрсатамиз ва муносиб футболчиларга имконият берамиз.

- Ўтган йили чемпионликни қўлга киритган жамоа, бу мавсум бронза соҳибига айланиб бўлди. Бундан ва бутун мавсумдан кўнглингиз қай даражада тўлмоқда?

Юқорида айтганимдек ҳали мавсум давом этади. Кумуш учун ҳаракатни ҳам давом эттирамиз. Ўтган учрашувларда йўл қўйилган жиддий хатолар бугун медалларга ҳам таъсир ўтказмоқда. Бу жамоа беммалол чемпионлик учун кураш оладиган жамоа деб ўйлайман. Етарлича иқтидорли футболчилар бор. "Андижон", "Бухоро" ва "Бунёдкор" билан ўйинда йўл қўйилган кичик хатолар якунда бизни чемпионликдан маҳрум қилмоқда. Футболда кичик хатолар кечирилмайди. Мавсум ҳали давом этади ...

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика