Latest news

20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  0 20:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  1 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  7 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  13 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0

Бахтиёр Қамбаралиев: “Бугун “Локо” ютса чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлади, акс ҳолда “Пахтакор” чемпион!” News

Бахтиёр Қамбаралиев: “Бугун “Локо” ютса чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлади, акс ҳолда “Пахтакор” чемпион!”

Таниқли собиқ ҳимоячи Бахтиёр Қамбаралиев бугун бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Пахтакор” ўйини олдидан фикрларини билдирди.
- Бахтиёр ака, бугун чемпионатнинг марказий ва шу билан бирга чемпионликни ҳал қилувчи ўйини олдидан нима дейсиз?
- Бугунги об-ҳавонинг ноқулайлиги сабабли майдон ҳолати ҳам яхши бўлмайди. Бу нарса ўйинга салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Менимча ўйин дуранг билан интиҳо топса керак. Лекин ҳар икки жамоага ҳам очко керак. “Пахтакор”нинг захира ўйини борлиги улар учун катта пльюсдир.

- Ҳисоб қандай бўлишини тахмин қиляпсиз?
- 1:1 бўлса керак. Ҳар икки жамоа тенг кучга эга. Буни илгари ҳам суҳбатларимизда айтгандим. Лекин кўп нарса бугун аниқ бўлади. Чемпионлик менимча чемпионат охирига қадар давом этса керак. “Локомотив” бугун ютса барибир чемпионлик масаласи сўнгги турда аниқ бўлади. Аксинча “Пахтакор” ютадиган бўлса, “шерлар”ни чемпион деб ҳисоблайверинг. Яна ким билади дейсиз. Бу – футбол. Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин.

- Бугунги ўйинни хорижлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бунга муносабатингиз қандай?  
- Шахсий фикрим: ўзимизнинг ҳакамларимиз ҳам яхши бошқарарди. Четдан олиб келиш шарт эмасди деб ўйлайман. Бир пайтлар Равшан Эрматовни Россия премьер-лигаси ўйинларига ҳам таклиф этишгани ҳақида гаплар чиққанди. Кўряпсизми ўзимизнинг ҳакамларга ҳам четдан таклифлар бўлмоқда. Шунинг учун бугунги учрашувда ҳам ўзимизни ҳакамларимиз ишлашса ёмон бўлмасди.

- Ўйинни қаерда кўрмоқчисиз?
- Уйда кўришга қарор қилдим. Хотиржам ва тинчроқ. Шуниси маъқул.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика