Latest news

19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  8 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  9 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Яна ўша аҳвол" News

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Яна ўша аҳвол"

Coca Cola Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев фикрларини билдириб ўтди.




"Насаф" жамоаси қандайлигини яхши биламиз. Узоқ йиллардан бери шаклланиб келаётган жамоа саналади. Мураббий Рўзиқул Бердиев анча вақтдан бери бир текисда иш олиб бормоқда. Бундай жамоага қарши очиқ ўйин қилганимизда хато бўлар эди. Шунинг учун иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Аммо, яна ўша аҳвол. Ярим ҳимоя чизиғи вакиллари билан ишладик, бу борада ўсиш кузатилди. Энди ҳужумчилар билан ишлашимиз керак. Кейинги ўйинларда бошқача бўлади.

Тимур Усмоновни иложсизликдан орқароқда ўйнатяпмиз. Бу унинг жойи эмас. Ўзини хоҳиши билан олдинга кетаверди. Ўзим кўрсатма бериб Фарҳодни ўрнига олдинга чиқардим. Уни ўзи билан яна гаплашамиз.



"Андижон"да ўйнаган собиқ футболчиларни мураббий сифатида таклиф қилиш бўйича иш кетмоқда. Битта мураббийга осон эмас. Кеча ёрдамчиларим Б лицензиясига ўқигани кетганида қийналиб қолдик ўзимиз.

Раҳбарият томонидан ёшларга эътибор қаратиш вазифаси қўйилган, ёшларимизга ишонч билдирамиз. Бугун заҳирадан тушган ёшлар ўйинни кучайтирди. Кейинги учрашувларда яна бир нечта ёшларимизга имконият берамиз.

Охирги дақиқада барча олдинга ўтди, гол уриш учун ҳамма етиб келди. Бирор нарса қилишмоқчи бўлишди. Шу вазият сабаб Қаҳрамон Баҳодиров тортишиб кетди",- дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика