Latest news

17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  3 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "10 киши бўлиб қолганимизни инобатга олсак, натижадан қониқдим" News

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "10 киши бўлиб қолганимизни инобатга олсак, натижадан қониқдим"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

Ўйин режа қилганимиздек, старт олди. Афсуски, ўйин ўрталарига келиб, устунликни рақибга бериб қўйдик, шу сабабли муаммога дуч кела бошладик. Ҳимояда иккинчи қаватда жуда кўп ютқаздик, уларда кўплаб вазиятлар юзага келишни бошлади ва шулардан биттаси гол билан тугади.

Ўйлайманки, ютса бўладиган ўйин эди ва керакли очколарни йўқотдик.

Биринчи бўлимда асосан, Муҳаммадали Юлдашев орқали ҳужумлар ташкил қилинди. Иккинчи бўлимда бу ҳолат деярли кўринмади.

Ҳа, у ўйин охирига бориб чарчаб қолди. Ўзгартиришга мажбур бўлдик.

Абдулло Олимов захирадан майдонга тушди. Бунга нима сабаб бўлди?

Унда озгина жароҳат бор, шу сабабли кўп ўйнай олмасди. Лекин захирадан тушиб, қўлдан келганича жамоага ёрдам берди.

1:0 бўлиб турганида, Рустамжон Қўчқоров ҳужумга туширилди, у ўринбосарлар таркибида ҳимояда ўйнар эди. Бу катта камчилик эмасми?

Йўқ, у аслида ҳужумчи. Ҳимояда муаммолар кўп бўлгани боис ўринбосарлар таркибида химоядан фойдаланганмиз ва бу иш берди.

"Андижон"ни ўйинчилар тарк этишда давом этмоқда. Тимур Усмонов масаласида қандай фикрдасиз?

Усмоновни укамдек кўриб, ҳамма нарсани тушунтирдим. Лекин у жамоадан кетиб қолди. Мана, кеча ўринбосарлар таркибида ўйнаган Нодир Мавлоновни мисол қилайлик. Унинг ёши Тимурдан катта, лекин у ўринбосарлар таркибида лом-мим демасдан, майдонга тушиб, гол ҳам урди.

Усмонов эса ўзи шу фикрга келди ва кетди.

Умумий олганда, бугунги натижадан розимиз?

10 киши бўлиб қолганимизни инобатга олсак, натижадан қониқдим. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика