Latest news

08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  1 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  2 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  3 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1

Бахтиёр Давлатов хотира турнири бўлиб ўтди News

Бахтиёр Давлатов хотира турнири бўлиб ўтди

Кеча Янгиерда 25-29 апрель кунлари давом этган марҳум футболчи Бахтиёр Давлатов хотира турнири якунланди.

Ушбу йилда бу турнирда 10 та жамоа бош соврин учун майдонга чиқди. Бу йилда бўлиб ўтган турнирда 2002 йилда тавваллуд топган жамоалар иштирок этди.
Турнир олдидан 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларда майдонга тушди.

"А" гуруҳи
1. "Янгиер"
2. "Машъал"
3. "Жиззах"
4. "Шўртан"
5. "Гулистон"

"Б" гуруҳи
1. "Пахтакор"
2. "Насаф"
3. "Металлург"
4. "Андижон"
5. "Янгиер-2"

Жамоалар давра шаклда тўрттадан баҳсда майдонга чиқди. Шундан сўнг ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи бўлган жамоалар ярим финалга йўл олди.
"А" гуруҳидан "Машъал" ва "Гулистон" жамоалари чиққан бўлса, "Б" гуруҳидан "Насаф" ва "Металлург" ярим финалга чиқди.

Икрем Репатов бошқарувидаги 2002-йил жамоамиз гуруҳда "Гулистон"ни 2:0, "Янгиер-1"ни 1:0, "Жиззах"ни 3:0 га мағлуб этиб, "Шўртан"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва  ярим финалга йўл олди.

Ярим финал баҳсларининг биринчиси "Машъал" ва "Металлург" ўсмирлари ўртасида бўлди. Бу ўйинда бекободликларлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўл олди. Иккинчи ўйинда эса "Насаф" ўсмирлари гулистонлик тенгдошларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Кеча турнирнинг учинчи ўрин учун ўйинида ёшларимиз "Гулистон"га қарши майдонга чиқди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Икрем Репатов жамоаси турнирда учинчи ўринни қўлга киритди.

Финал баҳси эса жуда ҳам муросасиз кечди. Унда "Насаф" ва "Металлург" майдонга чиқди. Ўйиннинг 60 дақиқасида бекободликлар томонидан киритилган гол уларга турнир ғолиблигини олиб келган бўлса, қаршилик ёшлар иккинчи ўринни эгаллади.

Туннир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика