Latest news

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  2 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Бахтиёр Бобоев: "Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади" News

Бахтиёр Бобоев: "Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади"

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар раҳбари Бахтиёр Бобоев ўз фикрларини билдирди.

“Мавсумдаги сўнгги ўйин эди. Шу боис, йигитларга мавсумни чиройли ўйин билан якунлашни юклагандик. Айниқса кўпроқ гол уришга ҳаракат қилиб, мухлисларни худсанд қилиш кераклигини уқтиргандик. Буни бажардик деб ўйлайман.

Кейинги мавсумга тайёргарликни 14 декабрь куни бошлаймиз. Биздаги шижоат жуда кучли. Ёшларимизнинг келажаги порлоқ. Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади.

Режамизга кўра, декабр Тошкентда, январ ойида БААда шуғулланамиз. Кейин ОЧЛ плей-офф ўйини бошланиб қолади. Мавсум олдидан асосан ёшларни жамоага мослаштириш эди ва табиийки чемпионлик ва кубокни ютишни мақсад қилган эдик.

Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган режалар амалга ошавермайди. Ҳа, тўғри хатоларимиз ҳам бор. Тўғри хулоса чиқарамиз. "Бунёдкор" терма жамоа учун доими ёрдам беришга тайёр. Январь ойида олимпиада саралаши бошланади. Биз буни инобатга олганмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Августин Чирицанинг ҳам жамоага катта фойдаси тегди. У нафақат мураббий, балки кучли руҳшунос!", - дейди Бобоев.

"Бунёдкор" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика