Бахтиёр Бобоев: "Финалда кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади"
12 oct 2015 18:57
News
Бахтиёр Бобоев: "Финалда кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади"
"Олдимизга қўйилган вазифаларни бажара олмадик. Ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқмадим. Жамоам гол ўтказиб юборгач ўзига келиб олади ва ҳисобни ўз томонимизга оғдиришларига ишонгандим. Рақиб жамоанинг ҳам ўйинини таъкидлаб ўтган бўлардим. Бизнинг футболчиларимиз кўп вазиятларда шошилиб қолишди", - дейди Бахтиёр Бобоев.
- Самир Бекрич ва Иван Милошевич кеча ёшлар жамоасида ўйнади...
- Милошевич ўтган турда "Машъал" билан баҳсда кичик жароҳат олганди. Шу боис ўйин амалиётини бериш учун ёшлар жамоасида ўйнатдик. Бекрич ҳам жароҳатдан кейин ўзига кела олмаяпти. Кейинги ўйинларда улар майдонга тушишлари мумкин.
- Олдинда "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубоги финали кутиб турибди...
- Жиззахдаги финал битта ўйиндан иборат. Иккала жамоанинг имконияти 50-50. Кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади. "Насаф" жамоаси кучли, шаклланган жамоа. Бизда муаммолар бор, бир қатор етакчиларимиз финалда иштирок эта олишмайди. Жавон Иброҳимовда жароҳат бор, Хайрулла Каримов дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Аммо финалда охиригача ўйнаймиз. Финалга жиддий тайёргарлик кўрамиз.
Comments