Latest news

15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  4 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  15 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3

Бахтиёр Ашурматов: "Янгиер"да ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Янгиер"да ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- "Янгиер"да бугун ғалабага бўлган ҳоҳиш ва иштиёқ кучлилик қилди. Улар ўз меҳнатлари эвазига ғалабани қўлга киритишди, жамоани ғалаба билан табриклайман.

- Жамоангиз ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам сўнги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлди. Буни қандай изохлайсиз?

- Бугунги мағлубиятга сабаб бўлган бўлган голни хавфли вазият ҳам деб бўлмайди. Дарвозабонларда бу каби холатлар учраб туради. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бизга тўп назорати етишмади. "Янгиер" охиригача курашди, улар дуранг бўлаётган вазиятда ғалаба учун курашишди. Биз ҳозир гуруҳда қийин вазиятга тушиб қолдик. Олдинда яна иккита ўйинимиз бор, ушбу учрашувларда ғалаба қозониб вазиятни тўғрилашимиз керак.

- Суперлига ва Про-лига жамоалари орасида қандай фарқни сездингиз?


- "Янгиер" жамоасини "Бухоро" ва "Олимпик" жамоаларига қарши ўйинларини кўриб чиққандик. Бу жамоада яхши савиядаги футболчилар бор. Бугун улар охиригача курашишди ва ҳаққоний ғалабага эришишди. Бу йилги мавсумда Про-лига савияси ўсган, бугунги ўйин бунга яққол мисол. Кубок учрашувларида бундай ҳисоблаб учраб туради.

- Биринчи турдан сўнг гуруҳда қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолаяпсиз?


- Бугунги ғалабадан сўнг "Янгиер"да ҳам имконият бор. Умуман ҳозир ҳар бир жамоада имконият сақланиб турибди. Биз ҳозир қийин холатдамиз, олдиндаги учрашувларда вазиятни тўғрилашимиз керак.

- Жамоангиз сўнги 6 та учрашувда 1 та ғалаба қозонди. Шу ҳақидаги фикрларингиз?


- Бу футбол, уйдаги ўйинларда вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга қимматга тушмоқда. "Металлург" билан ўйинда вазиятларга эга бўлишимизга қарамасдан охирида гол ўтказиб юбордик. Йигитлар мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган холда кейинги ўйинларда бутунлай бошқача футбол намойиш этишади.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика