Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  3 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Бахтиёр Ашурматов: "Турон" раҳбарияти билан мавсум охиригача келишувга эришганмиз" News

Бахтиёр Ашурматов: "Турон" раҳбарияти билан мавсум охиригача келишувга эришганмиз"

Про-лиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Про-лиганинг иккинчи босқич учрашувларида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Юқори бешликдаги ҳар бир жамоа қаттиқ кураш олиб бораяпти. "Машъал" жамоаси ҳимоявий ўйинни жуда яхши ташкиллаштирган, шу сабабли биринчи бўлимда озроқ босимга дуч келдик ва майдон марказидаги тўп йўқотишлар туфайли бир нечта қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда Сардор Тельяковни майдонга туширганимиздан сўнг тўп назорати бўйича устунликка эга бўлдик. Лекин, афсус вазиятлардан фойдалана олмаслик эвазига қимматли 2 очкони бой бердик. Шунга қарамасдан бу ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Чунки улар охиригача курашишди. Бундан ташқари стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Навбатдаги турда "Андижон" майдонига сафар қиламиз, бу ўйинда ҳам жамоамиз мухлислари бизни ёлғизлатиб қўймасликларига ишонч билдирамиз. 

- "Турон" клуби ҳақида яхши биласиз ва яқинда бош мураббий лавозимига тайинланган бўлсангиз ҳам жамоадан яхши хабардорсиз. Сўнги ўйинлардаги қониқарсиз натижаларга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Афсуски, жамоа сўнги ўйинларда кўп очко йўқотди. "Турон" жамоасига бегона эмасман ва аввалдан уларнинг натижаларини кузатиб бораман. Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган, фидойи раҳбарлари ва мухлислари бор. Клуб бир неча йиллик режага эга, мен учун бундай жамоада ишлаш шараф десам ҳам бўлади. Чунки бу ерда қилган меҳнатингизнинг самарасини кўриш имконияти мавжуд. Бош мураббий бўлиш иш бошладимми, ҳозир мен селекцияда қатнашмаган каби мазмундаги баҳоналар ўринсиз. Бугун йигитлардаги холат яхши эди. Бироқ озгина омад етишмади. Суперлига йўлидаги кураш охиригача давом этади деб ўйлайман. Чунки "Бухоро" ҳам иккинчи босқич аввалида таркибни анчайин кучайтириб олди. "Андижон" ва "Бухоро"га қарши учрашувлар бизнинг жамоамиз учун йил ўйинлари бўлади. Биз охиригача курашамиз, мухлислар ва раҳбарият ишончини қозониш учун бор вужудимиз билан ишлаймиз.

- "Турон" билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Гапнинг очиғи, "Турон" кўп йиллик режа асосида ишлайди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб раҳбарият билан йил охиригача келишувга эришдик. Натижалар ва жамоа билан чиқишиб кетишимизга қараб йил охирида янги келишув ҳақида музокараларга ўтамиз. Ҳозир энг асосийси вазиятдан чиқиш. Бугун ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш, жамоа раҳбарияти ишончини қозонишни мақсад қилган эдик.

- Фаолиятингиз мобайнида пешқадамларни мағлуб этишнинг уддасидан чиққансиз. Масалан АГМК билан кубок финалида "Пахтакор" таслим этилган. Бундан ташқари, ўтган мавсумларда "Қўқон-1912" билан айнан "Пахтакор" йирик ҳисобда мағлуб этилган. Бундан келиб чиқса, навбатдаги турда жамоа "Андижон" майдонидан ғалаба билан қайтишига умид қилсак бўладими?

- Ҳозир АГМК ва "Пахтакор" билан ўйинлардаги қайд этилган натижалар тарих. Ҳозирги мақсадимиз "Турон"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетишга қаратилган. Навбатдаги турда "Андижон" билан ҳақиқий жанг бўлали. “Машъал" билан ўйингача бизда вақт оз эди. "Андижон"га қарши баҳс учун бизда вақт озгина кўпроқ бўлади. Мухлисларимизга "Андижон"га қарши ўйинда бизга ишонишларини ва қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолган бўлардим. 

- Жамоа футболчилари Суперлигага чиқишни истамаётгандек ўйин намойиш этишмоқда. Улар агар жамоа Суперлигага чиқса таркибдан тушиб қолишларига хавотир билдиришаяптими?

- Бу фикрингизга қўшилмайман. Юқорида айтдим, клуб раҳбарияти жамоа олдига жуда юқори мақсадларни қўйган. Нафақат Суперлига, балки яқин келажакда ОЧЛда ўйнаш режаси бор. Бизда ҳозир битта мақсад бор, жамоани Суперлигага чиқиш. 

- Сергей Морозовни алмаштиришингиз сабаби унинг ўйинидан қониқмаганингизни кўрсатадими?

- Морозовнинг алмаштирилишига сабаб "Машъал" айнан унинг худудидан қарши ҳужумларга ўтиб кетди. Биз ўйин аввалида бош билан яхши ўйнашини ҳисобга олиб ундан стандарт вазиятларда унумли фойдаланиш учун майдонга туширгандик.

"Машъал" қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик.

- Бобур Қосимов ва Рустам Азимовлар қачон сафга қайтишади?

- Бобур Қосимов жароҳатдан тикланиш жараёнида. Афсус, бу мавсум жисмоний холатига қайта олмаса керак. Рустам Азимовни аввалдан биламан, бўйдор ҳужумчи. Рустам иккинчи қаватда яхши ишлайди. У озгина бетоб ва бугунги ўйинга тайёр эмасди. Бугун бизга бўйдор ҳужумчининг фойдаси тегиши мумкин эди. Рустам Азимовнинг жисмоний имкониятларини тиклай олсак, албатта майдонга туширамиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика