Latest news

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  44 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Бахтиёр Ашурматов: "Тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик"

"Навбаҳор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Ўйин тўғрисини айтсам бугун биринчи ўйин бўлгани учун йигитларимда ҳаяжон сезилиб турди. Мухлислар қўллаб-қувватлаши натижасида дастлабки бўлимда шогирдларим бироз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Ўйин охирида йўқ жойдан, ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. "Локомотив" ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди ва бунга эришди. Рақибни табриклайман, тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик.

Янги футболчилардан баъзилари ўзини кўрсатди, баъзилари эса ҳали ўз имконияти даражасида ўйнай олмади. Фамилияларни айтишда шошилмайман. Сабаби бу ҳали мавсум боши.

Мағлубиятда жамоани шакллантириш учун вақт етмади деб баҳона қилмоқчи эмасман. "Локомотив" дарвозаси олдида кам имконият яратдик ва гол ура олмадик. Мағлубиятимизга шу сабаб бўлди.

Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. "Локомотив" ёки "Насаф"га қарши ўйин экан деб мағлуб бўлиш режамизда йўқ. Агар кейинги ўйинларда ўзимизга керакли бўлган ўйинни кўрсатиб, ғалабаларга эришсак юқори ўринларга кураша оламиз.

Ҳакамлик ҳақида нима дейишим мумкин. Мухлисларга ҳакамлик ёқмади. Иккинчи бўлимда кўп тўхталишлар бўлди, лекин атига 3 дақиқа қўшиб берилди. Лекин бугун ҳакамлар ўйин тақдирини ҳал қиладиган хато қилишгани йўқ", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Шерзод Ҳамдамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика