Latest news

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Бахтиёр Ашурматов: “Талабчан ишқибозлар учун курашчан жамоа тузишимиз керак” News

Бахтиёр Ашурматов: “Талабчан ишқибозлар учун курашчан жамоа тузишимиз керак”

“Навбаҳор”нинг янги мураббийи Бахётир Ашурматов Наманганда ҳам курашчан жамоа шакллантириш учун бел боғлаган.
Ушбу ҳафтанинг шов-шувли ўтишларидан бири шубаҳасиз Ашурматовнинг “Навбаҳор” бошқарувини ўз қўлига олгани бўлди. “Лочинлар”нинг навбатдаги устози эртадан расман жамоа аъзоларига таништирилади шу тариқа ишга жиддий тарзда киришади. Бахтиёр Ашурматов янги клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг “СА”га махсус интервью берди.

- Бахтиёр ака, “Бунёдкор”да иш бошлаганингиздан сўнг, сизнинг кейинчалик “Навбаҳор”га бош мураббий этиб тайинланишингизни кўпчилик кутмаганди. Наманганликларнинг таклифи ўзингиз учун ҳам сюрприз бўлгандир?
- Амалдаги чемпион “Бунёдкор” клубига ўтишдан олдин, бош мураббий Миржалол ака Қосимов билан ўзаро суҳбатлашгандик. Шунда у киши менга агарда олий лиганинг бирорта клубидан аниқ ва қониқарли таклиф бўлса, бош мураббий сифатида фаолият юритишимга қаршилик қилмаслигини айтганди. Шундан сўнг уларнинг таклифини қабул қилиб, жорий мавсум “Бунёдкор”га мураббий сифатида ёрдам беришни ўйлаб юргандим. Ва шу орқали клубда Миржалол ака Қосимов, Александр Волков сингари мутахассислардан ўзим учун айрим янгиликларни кафш этишни режалаштиргандим. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам таклиф бўлишини кутмагандим. Шунинг учун “қалдирғочлар” билан иккинчи йиғинда қатнашиб келаётгандим. “Навбаҳор” раҳбариятидан чорловлар бўлгач, бу ҳақда Миржалол ака ва “Бунёдкор” клуби раҳбарлари билан гаплашдик. Улар менинг келгуси фаолиятимда омад тилади. Бу менга қўшимча куч ва ишончимни ортишига сабаб бўлди. Бунинг учун улардан миннатдорман.

- Охирги пайтларда “Навбаҳор”да молиявий муаммолар борлиги айтилмоқда. Қолаверса бунгача амалда бош мураббий бўлиб келган Нўъмон Ҳасанов ҳам жамоа йиғинида эмасди. Гарчи шундай бўлишига қарамай, таклифни қабул қилдингиз. Бунга нима туртки берди?
- Аввало шуни айтиб ўтишни истардимки, клуб раҳбарлари билан музокара жараёнини бошлашдан олдин Нўъмон ака Ҳасановни расман клубдан кетганини эшитгандим. Мен бу инсонни жуда ҳурмат қиламан. Агарда Нўъмон ака клубда қолиб фаолиятини давом эттираётганида, мен бу ерга келмасдим. Шуни менга маълум қилишдики, Намангандаги йиғин Мустафо Байрамов бошчилигида ўтаётганди. Шундан сўнг таклифни қабул қилдим. Нима учун? Биласизми ўтган йили “Гулистон” биринчи даврада яхши натижаларга эришганди. Аммо шунга қарамай якунда элитани тарк этди. Тўғрисини айтганда, бу билан мураббий сифатида ўзимни ҳақиқий кучимни кўрсата олмадим деб ўйлайман. Шунинг учун жорий мавсум менда бундай имконият яна туғилди. Энди “Навбаҳор”да ҳам астойдил ишлаб, мураббий сифатида илиқ таассурот қолдиришни хоҳлайман.

- Дарҳақиқат, “Гулистон”даги фаолиятингиз аввалига ёмон кечмаётганди. Аммо клубда юзага келган молиявий муаммолар туфайли жамоа кучлилар сафини тарк этди. “Навбаҳор”даги бугунги холат ҳам собиқ жамоангиздаги вазиятга ўхшашиб кетади. Бундан ҳавотирга тушмаяпсизми?

- “Гулистон”нинг омадсиз иштирокини фақатгина моддий муаммолар билан боғлаш ниятида эмасман. Қаердадир ўзимизнинг хатоларимиз ҳам бўлди. Бунда аълоҳида бир нарсани аниқ кўрсатиб ўтиш қийин. “Навбаҳор”да ҳам бу борада ҳаммаси кўнгилдагидек дея олмаймиз. Бу қайсидир маънода ҳадик уйғотмоқда ҳам. Лекин клуб раҳбарлари билан суҳбатлашганимизда, молиявий муаммолар бартараф этилишига вада берди. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Наманганлик ишқибозлар талабчан бўлади. Уларга нима деган бўлардингиз?
- “Навбаҳор” қароргоҳига борганимда мухлислар мени хурсандчилик билан кутиб олишгани кайфиятимни янада кўтариб юборди. Қолаверса клубга ўтаётганим тўғрисидаги интернет сайтларда чиқаётган хабарлар остидаги қолдирилаётган фикрларнинг ижобий бўлаётгани ҳам қўшимча куч бағишламоқда. Мураббий учун энг аввало ишқибозларнинг далдаси биринчи ўринда туради. Наманганлик ашаддий фанатларнинг мендан нима кутишаётганини яхши биламан. Уларни хурсанд қилиш учун жангавор ва келажаги порлоқ клуб шакллантириш керак бўлади. Мухлислар доим жамоани юқори поғоналарда юришини истайди. Тан олиш керак, охирги йилларда томошабинлар ташрифи кескин пасайиб кетган. Бу йил насиб қилса янги таъмирдан чиқарилган стадионда ўйнаймиз. Истардимки, тринуба аввалги йиллардагидек тўлиб тошишини. Бунинг учун айтиб ўтганимдек, курашчан таркибни йиғишимиз керак. Уларни айнан ҳужумкор ва мазмунли ўйин намойиш этиш орқалигина стадионга қайтаришимиз мумкин. Бу ерда илгари кўплаб мураббийлар ишлаб кетган. Уларнинг айримларини мухлислар ҳанузгача илиқ хотиралар билан эслайди. Ўз навбатида мен ҳам яхши ном қолдириш учун бор маҳоратимни ишга солишга тайёрман.

- “Навбаҳор”да ҳар йили футболчиларнинг келди-кетдиси кузатилмоқда. Бу йил ҳам шу холат такрорланаётганини кўряпмиз. Янгитдан жамоа шакллантириш учун кўпроқ нималарга эътибор қаратасиз?
- Бу борада энг муҳими раҳбарият билан фикрларимиз бир жойдан чиқмоқда. 6-7-ўринлар учун курашамиз деб, қуруқ вада беришни истамайман. Вазиятга реал баҳо бериш керак доим. Мухлисларга яхши маълумки ўтган йилги таркибнинг 70-80 фоизи тарқалиб кетган. Шуни ҳам инобатга олиш керак. Вақт ўтиб бормоқда. Юқори савиядаги ўйинчилар бошқа клублар билан шартнома имзолаб бўлишган. Очиғини айтганда, бир йилдаёқ қимматбаҳо маҳаллий ўйинчилар ва узоқ хорижлик легионерлардан иборат таркиб тузмоқчи эмасмиз. Бунинг учун катта пул керак бўлади. Ундан кўра, асли наманганлик ва ҳозирги кунда бошқа клуб сафида шуғулланаётган футболчиларни ортга қайтармоқчимиз. Азалдан Наманганда истеъдодли ўйинчилар етишиб чиқади. Демоқчиманки, маҳаллий ўйинчилар иштирокида ҳам курашчан жамоа тузиш мумкин. Шу сабабли аввало биз наманганлик футболчиларга таклиф билан чиқмоқчимиз. Бу йил насиб қилса ўзимиз истаган жамоани шакллантира олсак, кейинги мавсумлардан бошлаб, юқори ўринларни кўзлаш мумкин.   

- “Навбаҳор” билан келишувга эришганингиздан сўнг, аксарият мухлислар “Гулистон”даги собиқ шогирдларингизнинг айримларини “лочинлар” “аъзоси”га айлантириб қўйишди. Бу хусусда нима дейсиз?
- Бўлиши мумкин. Чунки айтиб ўтганимдек, ҳозир тайёр ўйинчиларнинг ўз клуби билан шартномалари мавжуд. Шунинг учун ўзим имкониятларини яхши билган шогирдларимни таклиф этиш ниятидаман. Мисол учун Раббим Ҳасанов. Ўйлайманки бу футболчи “Навбаҳор”да ҳам чаққон харакатлари билан жамоага фойда келтира олади ва мухлислар ёқимтойига айланади. Ундан ташқари дарвозабонлар Хуршид Хаджаев ва Дониёр Усмоновни ҳам йиғинимизга таклиф этиб, кўрикдан ўтказамиз. Булардан ташқари наманганлик Отабек Валижонов билан Жаҳонгир Меҳмоновни ҳам жамоага қайтармоқчимиз. Шунингдек ўтган йили “Навбаҳор”да ўйнаган ва бугунги кунда “Машъал” йиғинида иштирок этаётган Собир Ҳамидовни ҳам ортга қайтариш йўлини кўриб чиқмоқчимиз.

- Мустафо Байрамов билан Роберт Гай мураббийлар штабида сизга ёрдам беришда давом этадими?
- Бу борада ўзгариш бўлади. Лекин Мустафо Жеферовични жамоада олиб қолмоқчимиз. Чунки Байрамовни олдиндан яхши биламан. Клубда кўп йиллар давомида футболчи ва мураббий сифатида мехнат қилган. Шундай экан у киши билан хайрлашиш тўғри бўлмайди. Роберт Сергеевич келадиган бўлсак, очиғини айтганда, клубга Нўъмон ака Ҳасанов келганидан кейин Гайни кетган бўлса керак деб ўйлагандим. Лекин шуниси маълум бўлдики, Сергеевич ҳамон жамоа билан бирга. Бу мутахассисни ҳам хурмат қиламан ва ўзаро муносабатимиз яхши. Бироқ Гай ёрдамчи мураббий сифатида ишлагандан кўра, бирор бир клубни мустақил равишда бошқариши маъқул деган тўхтамга келдик. Чунки у ҳам илгари асосан бош мураббий сифатида ишлаган. Айни пайтда ёрдамчи мураббийликка кимни таклиф этиш масаласини кўриб чиқмоқдаман. Дарвозабонлар билан ишловчи мураббий ҳам олиб келишни ўйлаб турибмиз. Душанба куни клубга бораман ва шу куни футболчилар билан таништирув маросими ва йиғилиш бўлиб ўтади. Кейин расман ишга киришаман. Ёрдамчиларим ким бўлишини шу иш жараёнида ҳал қилиб оламиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика