Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси"
23 apr 2016 21:53
News
Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси"
"Сўғдиёна" жиддий рақиб эканини йигитларга тушунтириб ўтгандим. Бу жамоа "Навбаҳор"дан очко олди, ўз уйида "Локомотив" билан дуранг ўйнади ва "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этди. Сўнгги йилларда Жиззах клубининг энг кучли таркиби ҳозиргиси ҳисобланади. Даврон Файзиев бу жамоа билан анча яхши ишламоқда. Ўйин қийин кечди. Футболчиларим мухлислар кутган ўйинни кўрсатишди ва ғалаба қозона олдик", - дейди Ашурматов.
"Ҳозирча футболчилар бир текисда ўйнай олишмаяпти. Бухородаги йирик мағлубиятдан сўнг ўзгаришларга қўл урдик. Майдонга тушган футболчи охиригача курашиши лозим. Бугунги ўйинга мана шу таркибни маъқул кўрдим ва бу ўзини оқлади".
"Ҳисоб йирик кўриниш олганидан кейин футболчилар ўзларини босиб олишмади ва оқибатда 10 киши бўлиб қолган рақиб тўп назоратини ўз қўлига олди. Аслида футболчиларимиз асабий ўйин кўрсатмай йирик ғалабани сақлаб қолишлари керак эди".
"Ўз уйимизда ўйнаганимиз учун Бердиев ва Йовановични майдонга туширдим. Захирадан Абдумалик Абдуллаевни тушурдим. Унинг тезлиги туфайли шундай қарорга келдим. Унда бир қатор имкониятлар ҳам пайдо бўлди", - дейди Бахтиёр Ашурматов.
"Андижон" матбуот хизмати
Comments