Latest news

12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  0 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  0 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  0 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  10 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  7 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  28 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  9 01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  2 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  47 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6

Бахтиёр Ашурматов: "Руҳий ҳолатимиз яхши эмас" News

Бахтиёр Ашурматов: "Руҳий ҳолатимиз яхши эмас"

"Машъал" - "Навбаҳор" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.
"Афсуски бугунги ўйин бизга ҳар тарафлама қийин бўлди. Жамоамиз муаммолар гирдобига тушиб қолган. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг руҳий ва жисмоний жароҳатланган футболчиларимиз жуда кўпайиб кетди. Асосий таркибимиздан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Хуршид Хўжаев, Темур Яфаров, Отабек Валижонов, Азим Аҳмедов каби ярим таркибимиз бугунги учрашувга турли сабаблар билан етиб кела олмади. Олти футболчининг йўқлиги биз учун жуда катта йўқотишдир. Бу бизни ўтган турдаги ва бу турдаги ўйинимизга таъсир кўрсатмоқда", - дейди Бахтиёр Ашурматов

"Мавсум бошидан буён айтиб келаётганимдек мақсадимиз бешинчи, олтинчи ўриндан бирини эгаллашдир. Биз бу ўринни эгаллаш учун эртароқ бундай жиддий муаммолардан чиқиб кетишимиз керак. Охирги икки учрашувда максимум ўйинимиз билан олти очко қўлга киритишимиз керак. Ортда қолган икки мағлубият турнир  жадвалимизга катта таъсир кўрсатди. Биздан ортдаги жамоалар биздан ўтиб кетмоқда ва шу боис биз ҳеч нарсага қарамасдан ғалаба учун ўйнаймиз. Майдонимиздаги ўйинда бизга мухлислар ҳам катта мадад бўлади ва ғалабалар олдинда. Турнир жадвалидаги ўрнимизни ўнглаб олиш қўлимиздан келади".

"Машъал"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман лекин мен фақатгина табриклаб ўзимиз учун керакли натижага эриша олмаганимиздан афсусда эканлигимни айтиб ўтишим керак. "Машъал" ҳақиқатдан ҳам яхши шаклланиб бормоқда".

"Очиғини айтсам биз ва жамоа аъзолари ҳам "Баркамол авлод" ўйинларини эртароқ якунланишини интиқлик билан кутдик. Негаки жуда кўп саволлар мана шу мусобақага қаратилиб қолган эди. Тезроқ "Навбаҳор" стадионда ўйинлар ўтишини кутмоқдамиз. Негаки бизни бу стадионда ҳаддан ташқари кўп мухлислар қўллаб-қувватлайди. Жамоа ана шунда ўзини ўнглаб олади. 10 июнь куни "Насаф"га қарши ўйинни ҳам Косонсойда ўтказамиз. Олий лиганинг 12 туридаги "Олмалиқ"қа қарши ўйин эса "Навбаҳор" стадионга кўчади" .

"Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубият бизни жамоага жуда катта зарба бўлди. Унинг таъсиридан чиқиб кетиш қийин бўлмоқда. Кимнидир айбламоқчи эмасман. Шунга қарамай охирги дақиқаларда ўтказилган "ғалати" гол жамоага катта таъсир ўтказди. Ўша ўйинда икки футболчимиз қизил олди, учтаси жароҳатланди ва ҳозиргача машғулотларга ҳам қатнаша олгани йўқ. Ўша ўйиндан сўнг ўнгланишимиз қийинлашиб бормоқда. Тушунмадим очиғи. Бу руҳий ҳолатдан чиқаришга бор кучим билан ҳаракат қилаяпман лекин улар ёш бола эмаски ҳолатдан тезда чиқиб кетса.  Руҳий ҳолатимиз яхши эмас. Мана икки мағлубиятга ҳам очиқча таъсир ўтказди. Нима бўлганда бўлса бўлди. Мағлубиятларни ўз зиммамга оламан. Айбим футболчиларни руҳий ҳолатини тиклай олмаганим бўлмоқда. Эндиги вазифам жамоани бу вазиятдан эртароқ олиб чиқиб кетиш".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика