Latest news

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Бахтиёр Ашурматов: ”Райевацни жамоага қайтармоқчимиз” News

Бахтиёр Ашурматов: ”Райевацни жамоага қайтармоқчимиз”

Суперлига 1-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Бахтиёр Ашурматов ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Қувондиқ Рўзиев иштирок этишди.

Бахтиёр Ашурматов: - Ўйин ўғрисида айтишим мумкинки, бугун очилиш учрашуви бўлгани туфайли ўйин шиддатли кечди. Йирик ғалаба бир қарашда осондек туюлиши мумкин. Лекин бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Айниқса, 1:0 ҳисобда олдинда бораётганимизда рақибларимиз босимни оширишди. Жуда ҳис-ҳаяжонга бой дақиқалар кўп бўлди. Лекин мухлисларимизнинг ҳайқириқлари ва қўллаб қувватлашлари туфайли футболчиларимиз яна олдинга интилишди. Иккинчи голни киритиб олганимиздан кейин ҳам футболчиларим ўйин шиддатини туширишмади, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. "Бухоро" жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатишини олдиндан билгандик. Ҳисоб 2:0 бўлгач рақибларимиз ҳимоя чизиғида бўш зоналар кўпайди. Бугунги ғалабамиздаги асосий факторлардан бири бу стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимиз бўлди. Стадионда яратилган ажойиб атмосфера учун мухлисларимизга жамоамиз номидан катта раҳмат айтаман.

Бугун ҳужумчиларимиз ўйинидан тўла қониқдим. Гарчи улар бугун гол ура олишмаган бўлишса-да, доим рақиб ҳимоячиларини босим остида ушлаб туришди. Зоҳид Абдуллаев борасида шуни айтишим мумкинки, биз Музаффар Музаффаровни сафимизга қўшиб олиш борасида Зоҳид Абдуллаевни “Металлург”га беришга келишдик. Бу ҳужумчи билан дўстона хайрлашдик. Ҳужум чизиғимизни кучайтириш учун қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Филип Райевацни қайтармоқчимиз. Шу кунларда ушбу легионер футболчи сафимизга келиб қўшилади.



Қувондиқ Рўзиев: - Барчани бугунги футбол байрами билан табриклайман. Бугун мухлисларимиз ҳам бизга катта куч беришди. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга далда бўлди. Бугун стандартлар ўйин тақдирини ҳал этиши борасида мураббийларимиз айтишганди. Шунинг учун стандартларга алоҳида эътибор бердик. Якка куашларда ҳам рақибларимизга имкон бермадик. Биринчи ўйинда рақибнинг кучини билиш қийин. Ғалабамизнинг асосий сабаби, бугунги ўйинда мураббийларимизнинг 90 фоиз кўрсатмаларини тўлиқ амалга ошира олдик.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика