Latest news

13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  5 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  10 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  17 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15

Бахтиёр Ашурматов: “Рақиб кучли эканлигини майдонда исботлади” News

Бахтиёр Ашурматов: “Рақиб кучли эканлигини майдонда исботлади”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди:
- Ростини айтганда, “Локомотив” жамоаси бугунги кунда жамоамиздан ҳар томонлама кучли эканлигини майдонда исботлади. Шу сабабли, “Локомотив” ҳаққоний ғалабани қўлга киритди. Мағлубиятда барчамизнинг айбимиз бор. Йигитларда хоҳиш йўқ эди демаган бўлардим. Негаки улар ҳаракат қилишди. Ўйин бошларида катта иштиёқ билан тўп суришди. Натижада рақиб дарвозаси олдида бир-иккита хавфли вазиятларни содир этишди. “Локомотив” жамоаси томонидан урилган гол эса йигитларни руҳий томондан синдириб қўйди. Шу ўринда мухлисларимизга қойил қолиш кераклигини айтиб ўтган бўлардим. Гарчи 0:2 ҳисобида ютқазаётган бўлсакда, жамоамизни олқишлаб қўллаб-қувватлаб туришди.

Танаффус пайтида йигитлар билан бўлиб ўтган суҳбат пайтида майли биринчи бўлимда вазият шундай тарзда тус олди. Энди эса ўйингоҳга келган ишқибозлар ҳаққи ҳурмати учун мазмунли тарзда ўйнаш кераклиги борасида кўрсатма бердим. Футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Лекин, “Локомотив”ни биздан ҳар томонлама кучли эканлигини тан олиш керак. Навоийда “Қизилқум”га қарши учрашувда ҳам ҳимояда бўш ўйин кўрсатдик. Шу сабабли, ҳимояда айрим ўзгаришларни амалга оширдик. Бундан ташқари яна икки кундан “Шўртан”га қарши чемпионатдан ўрин олган учрашувмиз бор. Айрим ҳимоячиларимизни ғузорликларга қарши ўйинга авайладик деб айтмаган бўлардим. Сўнгги пайтларда ҳимоядаги ҳаракатларимиз мени ташвишга солмоқда. Айнан шунинг учун ҳимояда ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлмоқдаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика