Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади" News

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйин жуда асабий ва қийин ўтди. Мураббий сифатида биринчи бўлимдаги ўйинимиздан бутунлай қониқмадим, чунки ўйин учун қилинган режаларимиз амалга ошмади.

“Қизилқум” жамоасига ҳурматли Тачмурод Шамакович Агамурадов келганидан кейин жамоада ўзгаришлар бўлган, клуб тартибли ўйнай бошлаган. Бугун "Қизилқум" биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатди.

4:0 ҳисоби бизнинг катта устунлигимиз эвазига эмас, “Қизилқум”нинг бўшлиқларидан унумли фойдаланганимиз эвазига бўлди деб ўлайман.

Ўйинда туб бурилиш ясай олганликлари учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

Мухлисларимиз ҳам футболни соғинишган, афсуски, ўйинлар мухлисларсиз ўтмоқда. Мухлисларимиз тезроқ стадионга қайтишларини кутиб қоламиз ва бугунги ғалабамизни уларга бағишлаймиз.

Захирадан тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди ва ўзгаришлар ўзини оқлади.

Кейинги ўйинларда устозим Тачмурод Шамакович ва “Қизилқум”га омад тилайман", - дейди Ашурматов.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика