Latest news

13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  0 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  2 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  10 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  11 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  4 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" жуда кучли. Лекин бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" жуда кучли. Лекин бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди"

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

Бугун мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлди. Чунки мураббий сифатида ҳеч қачон финалга чиқмагандим, жамоа футболчиларнинг кўпчилиги ҳам олдин финалда ўйнашмаган.

Шу сабабли йигитларга бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермаслигини уқтирдим. Бугун охирги жангга чиққандек ўйнашларини айтгандим. Худога шукур футболчилар охиригача курашишди ва ғалабага эришдик.

"Бунёдкор" ўйин олиб бориш бўйича Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири. Бугунги ажойиб ўйин учун ўз футболчиларимга ҳам, рақиб аъзоларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтган бўлардим.

- Ҳисоб 2:0 бўлганида бешинчи ҳимоячини тушурасиз деб кутгандим. Менимча ғалабада айнан шу жиҳат роль ўйнади. Ўша пайтда нима учун бешинчи ҳимоячини тушурмадингиз?

- Тўғри фикр билдирдингиз. Чунки агар бешинчи ҳимоячини туширадиган бўлсам таянч ярим ҳимоячиларидан бирини олишим керак бўларди. Ҳисоб 2:1 бўлганидан кейин катта ҳажмдаги иш бажарган ва чарчаб қолган Жасур Ҳасановнинг ўрнига ҳимоячини тушурдим. Ўйин қўпол хатоларсиз ўтаётганди шу сабабли мен шошмадим. Ниманидир синдириб қўйишдан қўрқиб бешинчи ҳимоячини туширишдан қўрқдим.




- Трифунович АГМКга келганидан бери яхши ўйин намойиш этганини кўрмадик. Айнан нима учун у харид қилинган?

- "Бунёдкор"да ўйнаганидан ҳам охирги ўйнаган клубларида ҳам ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Ҳужумчи муаммоси пайдо бўлгач, шошилинч тарзда футболчи қидирдик. Очиғи Филип Райевацни ҳам олмоқчи бўлдик. Бошқа вариант чиқмагани учун Трифуновични жамоага олиб келдик. Биз ундан жуда кўп нарса кутаяпмиз. Лекин келганидан кейин мослашиш жараёни қийин кечди, ундан кейин жароҳат олди.

- Финалда "Пахтакор" билан ўйнайсизлар. Таркиб ва маҳорат бўйича рақиб устунлиги аниқ. Финалга алоҳида ёндошув бўладими ёки ҳозирги тактикадан воз кечмайсизми?

- Бир неча йиллардан буён "Бунёдкор" жамоаси бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Шу жиҳатдан бугунги ўйинда ҳам рақиб биздан устун саналганди. Лекин мазкур учрашув барчаси майдонда ҳал бўлишини кўрсатиб берди.

"Пахтакор" жуда кучли жамоа. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Финалда футболчиларда қўшимча куч пайдо бўлиши аниқ. "Пахтакор" билан ҳам худди шундай жанговор ўйин намойиш этамиз деган умиддамиз.

Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин охирида темпни тушириш учун ўйинчиларимиз томонидан вақт чўзишга ҳаракат бўлган бўлса мухлислардан ва телеэкран қаршисидаги томошабинлардан узр сўраган бўлардим. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика