Latest news

23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10

Бахтиёр Ашурматов: "Охиригача ишонишда ва умид билдиришда давом этамиз" News

Бахтиёр Ашурматов: "Охиригача ишонишда ва умид билдиришда давом этамиз"

Биз Ўзбекистон - Қирғизистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари билан суҳбатлашдик.
- Бахтиёр ака, бугунги учрашув борасида фикрингиз қандай? Бугунги ўйин учун мўлжаллаган режаларингиз амалга ошдими?
- Кеча терма жамоага номзод йигитларни Тошкентда тўпладик. Мана бугун Қирғизистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Аслида иккита ўйин режалаштиргандик. Кейин режага бироз ўзгартириш киритилди ва иккинчи учрашувда жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган ёшлар терма жамоамиз ўйнайдиган бўлди. Минг афсуски, жуда ноқулай аҳволга тушиб қолдик. Тақдиримиз В гуруҳи жамоалари қўлида қолиб кетяпти. Мураббийлар штаби, футболчилар бундан жуда ҳам афсусдамиз, бунга ўзимиз айбдормиз.

Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олмаслик, бу биз учун 2016 йили Бразилияда бўлиб  ўтадиган Олимпиада эшиклари беркитилишини ҳам англатади. Лекин умидни батамом узганимиз йўқ. Охиригача ишонишда ва умид билдиришда давом этамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси биз ўйлаганчалик бўлади. Энди тақдиримиз бошқа гуруҳнинг ўйинларига боғлиқ деб тайёргарликни тўхтатиб қўйиш ҳам яхши эмас. Шу сабабли Қирғизистон терма жамоасининг таклифини қабул қилдик. Гувоҳи бўлганингиздек, ушбу ўйинда бир гуруҳ янги футболчиларни ҳам синаб кўрдик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика