Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Бахтиёр Ашурматов: "Нега бундай тадбирлар кам эканлигини тушунмайман" News

Бахтиёр Ашурматов: "Нега бундай тадбирлар кам эканлигини тушунмайман"

Кеча "championat.asia" сайтининг байрам тадбирида Сирдарёнинг "Гулистон" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам иштирок этди.
Тадбир якунида эса мураббий ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммаси ажойиб. Бундай тадбирлар нега кам эканлиги тушунмайман, ташкиллаштириш шарт! Бундай тадбирлар фақат футболга меҳр учун ишлайди. Сайт ижодкорларини ва барча ўқувчиларини 3 ёшлик айём билан табриклайман. Қисқа фурсат ичида ўз ўринига эга бўлган бу сайт намунали ишларни амалга оширмоқда" - дея тадбир ҳақидаги дастлабки фикрларини билдириб ўтади мураббий Ашурматов.

"Мухлислар билан биргаликда майдонда ҳаракат қилиш ғояси зўр ишланган. Бунда ҳамма бир-бирига яқинлашади. Уларнинг ўйинларини кузатиб ва улар билан майдонда ҳаракат қилиб яхши ўйин кўрсата оладиган мухлислар ҳам борлигига амин бўлдим.  Ҳамма бугун майдонда ҳаракат қилган мухлислардан сўраб кўрсак, футбол улар ўйлаганча осон эмаслигига амин бўласиз. Ана кўпчилик танқидчи мухлисларимиз ҳам бир-икки метрдан ҳам гол ура олишмади (кулади). Очиғини айтсак футболчига осон эмаслигини тушуниб етиш учун бундай тадбирлар ниҳоятда зарур. Улар фикр билдирганчалик осон футбол бўлмайди. Бундай тадбирларни кўпайтириш тарафдориман ва бажонудил иштирок этаман" - дея қўшимча қилиб ўтади Бахтиёр Ашурматов.

Ундан ташқари мураббий мухлисларни стадионга жалб этиш учун бу борада шундай ишлар зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтади.

"Мана шундай тадбирларни қанчалик кўп ўтказсак стадионларимизга мухлислар ташрифи ҳам ошиб боради. Шу боис бундай ишларни кўплаб ташкил этиш жоиз. Шоулар давомида футболчилар билан яқиндан мулоқотда бўлади ва бунинг машаққатини ҳам татиб кўради. Бунда мухлислар футболчиларнинг ҳам ички дунёсига кириб боради ва уларнинг ҳам оддий инсонлигига амин бўлиб, кескин танқидий фикрлар камаяди" - дея фикрини билдириб ўтди.

"Футбол мухлислар учун ва қачон ёрдамимиз керак бўлса, лаббай деб жавоб беришга тайёрмиз. Мураббийлар ва футболчилар билиши керак ва ҳис қилиши керак. Футбол фақат мухлис учун ўйналади ва шунда кескин фикрлар камайиб алоқаларимиз мустаҳкамланади. Бунда Ўзбекистон футболи ҳам юқорилаб боради ва биз кутган даражага чиқишимиз мумкин"

Кечаги учрашувга об-ҳавони таъсири бўлмагани борасида ҳам фикрларни билдириб ўтади.

"Мени ўйлашимча битта жавоб. Йўқ таъсир ўтказмади. Ҳар қандай об-ҳавода ҳам майдонга чиқишга тайёр туришимиз ва буни мухлислар ҳам кўриши керак. Ёмғир ўз таъсирини ўйинга ўтказа олмади".

Ўйинда Ашурматов жамоаси мағлуб бўлди ва бу борада ҳам ўз фикрини айтиб ўтади.

"Ҳа албатта мағлубиятдан хурсандман дея олмайман. Биз ғалаба учун ҳаммамиз ҳаракат қилдик лекин мағлуб бўлдик. Мағлубиятимизга сабаб эса рақиб жамоамиз сафида кўпроқ футболчилар бўлгани боис бизга имкониятлар кам бўлди. Мухлислар билан футболчилар савияси кўринди. Айбни об-ҳаводан эмас жамоамиздан қидирсак яхши бўларди. Рақибмиз кучлироқ ўйин намоиш этгани боис улар ғалаба қозонди" - дея ўз сўзларини  якунлайди тадбир иштирокчиси Бахтиёр Ашурматов.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика