Latest news

21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда гол урди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  0 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  2 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  1 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  3 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор" ҳақида танқидий мақолалар кўпайиб кетди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор" ҳақида танқидий мақолалар кўпайиб кетди"

"Навбаҳор" - "Бухоро" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
"Бугун ғалаба бизга жуда зарур эди. Жамоамизнинг ашаддий жонкуяр, ҳақиқий мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. "Навбаҳор" жамоаси ҳақида танқидий мақолалар кўпайиб кетди. СА сайтида Осиё ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон жамоасига 1:5 ҳисобида ютқазганидан сўнг мақола чиқди, "Локомотив"га мағлуб бўлганимиздан кейин ҳам танқидий мақола чиқди. Ваҳоланки, "Локомотив" бугун "Насаф"ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этди, "Насаф" ўтган турда "Динамо"ни ютганди. Бугун "Бунёдкор" йирик ҳисобда ютди. Улар ҳақида эмас "Навбаҳор" ҳақида мақолалар чиқмоқда. Балки мутахассислар биздан яхшироқ натижани кутишгани учун ҳам танқидий мақолалар чиқаётгандир.

"Бухоро" бугун яхши ўйин намойиш этди, улар камчилик бўлиб қолишди. Аммо барибир улар охиригача курашишди. Бугунги баҳс учун рақибга раҳмат айтаман. Гесси бир неча йиллардан буён Ўзбекистонда ишлаб келмоқда. Унинг тажрибасига шубҳа йўқ. Мухлислар ажойиб ўйин гувоҳи бўлишди.

Янги дарвозабонимизга баҳсдан олдин агар имконият бўлса жарима майдонидан чиқиб ҳимоячиларга ёрдам беришини айтгандим. Ҳеч ким бундай узоқликдан тўпни дарвозага йўлланишини кутмаганди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. Денчевга бошқа вазиятларда ҳеч қандай эътироз йўқ. У кейинги баҳсларда мухлислар ёқимтойига айланади деб ўйлайман.

Жамоага янги келган Руслан Качур, Бобур Акбаров, Алишер Саматов ва Петар Денчев ўзларини яхши томонлама кўрсата олишди.

Яқинда менга бир мухбир дарвозабон олмайсизми деб қайта қайта сўрайверди. Шу боис ҳазил тариқасида яхши дарвозабон бўлса топиб беринг деган маънода айтгандим. Буни мухлисларга айтамагандим. Шуни алоҳида таъкидлашни истардим.

Мавсум бошида бўлган йиғилишда Илҳом Бойдадаев жамоа сардори, Мансур Саидов ва Алишер Маҳмудов вице-сардор этиб тайинланишганди. Жамоа етакчиси бўлиши учун сардор бўлиши шарт эмас.

Бугунги ғалаба билан яна бир бор мухлисларимизни табриклайман, - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика