Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф”да жамоавий ўйин яхши. Лекин “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор” News

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф”да жамоавий ўйин яхши. Лекин “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор”

Футболчилик даврида 5 карра Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган Бахтиёр Ашурматов сайтимиз талқинига кўра рамзий терма жамоадан ўрин олди.

Шу муносабат тажрибали собиқ ҳимоячи билан суҳбатлашиб, ўзи иштирок этган финал ўйинлари ва табиийки бугунги баҳс ҳақида сўрадик.

- Финал ўйини олдидан қайсидир жамоанинг имкониятини юқори баҳолаб, таҳмин қилиш мураккабдир. Боиси бу битта ўйиндан иборат бўлади. Агарда чемпионат бўлса экан, кейинги турларда хатоларни тўғрилашни имкон бўлса. Финалда эса кўпроқ омадга боғлиқ. Бугунги ўйин олдидан кўпчилик “Насаф”нинг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳоламоқда. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор.

- Бугун кимга мухлислик қиласиз?
- Ўзим илгари футболчилик давримда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилганман. Айни пайтда эса жияним Рустам Ашурматов ушбу клубда ўйнамоқда. Катта эҳтимол билан бугун Рустам бошланғич таркибда майдонга тушса керак. Шундай экан финалда “қалдирғочлар”га ишқибозлик қиламан. Асосийси Жиззахдаги стадионга ташриф буюрган мухлислар чиройли ва мазмунли ўйинга гувоҳ бўлишсин.

- Футболчилик пайтимда Кубок финалларида бир неча бор иштирок этганман. Кубокда ютган ўйинлардан кўра, мағлуб бўлганларини эслайман. 2007 йили ҳозирги “Бунёдкор” таркибида “Пахтакор”га қарши кечган баҳс ҳамон ёдимда турибди. Шу куни об-ҳавонинг инжиқлиги натижасида футболчиларга қийин бўлганди. Рақиб таркибидаги Ихероуме Уче менга атайлаб жарохат етказишга урингани ҳам ёдда қолган. Чунки финалда ғолиб чиқиш учун ҳар қандай футболчи бор кучини бериб ўйнайди. Ўйиннинг асосий вақтларида кучлар тенг келган. Ҳатто қўшимча таймларда ҳам жамоалар ҳисобда олдинга чиқиб олишга қийналган. Футболчилар пенальтилар сериясини кутган. Чунки “лой жанги”да ўйнаш осон кечмаган. Афсуски лотореяда аламли тарзда мағлуб бўлганмиз.

- Кейин 2002 йилги финал ўйинини ҳам айтиб ўтган бўлардим. Тошкентда “Нефтчи”га қарши кечган баҳс ҳам кескин курашларга бой тарзда ўтганди. 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Аммо кейинчалик фарғоналиклар ҳисобни тенглаштиришга эришди. Қўшимча вақтларда Зайниддин Тожиев иккита гол уриб, ғалабани таъминлаганди. Сергей Лебедев ўша учрашувда ўз дарвозасига кутилмаганда иккита гол киритиб юборгани ҳам ёдда қолганди – дейди Бахтиёр Аъзамович.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. БАРЧА ФИНАЛЛАРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика