Latest news

23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:53ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона". Жавоб учрашуви учун таркиблар аниқ!  17 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  3 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  19 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  5 17:47Ўзга олам вакиллари  8 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0

Бахтиёр Ашурматов: "Наманганда ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Наманганда ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди"

"Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Локомотив"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Нимчорак финалда кучли жамоага рўпара келдик. Олдимизга кейинги босвичга чиқиш вазифаси қўйилган. Афсуски, қарши ҳужумдаги имкониятлардан фойдалана олмадик. Фэйр плей масаласида йигитларга кўрсатмаларни бериб ўтгандим. Керак бўлган вазиятда охиригача ётиш керак. Бўлмаса умуман йиқилмаслик керак. Мураббийлар билан бир тўхтамга келиб олишимиз лозим. Фейр плейга амал қиламизми йўқми...", дея сўз бошлади меҳмонлар устози.

"Локо"га қарши 90 дақиқа ҳимояланишни иложи йўқ. Агар тўпни ўз назоратимизга олмасак юқори савияли футболчиларга эга бўлган жамоа гол киритиши осонлашади. Бу вазиятда йигитлар келишиб ўйнашлари лозим. Дарвозага яқин жойда ҳимояландик ва шуни оқибатида гол ўтказиб юбордик. Марказда ҳимояланишимиз лозим эди. Афсуски, кўрсатани тўлиқ бажара олишмади йигитлар.

Четлатишлар? Афсус... Деярли ҳар бир ўйинда қизил карточкалар бўлмоқда. Жабборов энди "Қўқон"га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборади. Қизил карточкани асоссиз олган футболчиларга жарималарни жорий қилишимиз лозим.

Эркиновнинг жароҳати бор эди. Шиховга эса дам беришга қарор қилдик. 

Бошқа жамоалар ҳақида гапиришни истамайман. Йигитларимда шижоат кам деб ҳисобламайман. Чунки, яккакурашларда охиригача курашмоқдалар. Бу борада уларга эътироз билдира олмайман. Улар охиригача курашмоқдалар. Кўрсатмаларни тўлиқ бажариш борасида бўлиши мумкин. лекин, шижоат борасида эътироз йўқ.

Имкониятлар? Футболда имконият доим бўлади. Охиригача курашамиз. Иккинчи гол ортиқчалик қилди. Ўз майдонимизда ҳам ўйин бор. Наманганда ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди. Ўйлайманки, жавоб ўйинида мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари остида ўйин намойиш этамиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика